2022-04-21 13:40:27
Дори препаратлари таъсир этиш хусусиятига кўра турли вақтларда ичилади. Бу ҳақда йўриқномада аниқ кўрсатма берилади.
Масалан:
Овқатлаётганда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи препаратлар (
фестал, энзистал, пепсин)ни қабул қилиш мумкин;
Овқатланиб бўлгач, ярим соатдан сўнгина
бош оғриғига қарши оғриқсизлантирувчи, сийдик ҳайдовчи, иситма туширувчи, юрак фаолияти учун гликозидлар, шамоллаш ва яллиғланишга қарши ҳамда антибактериал таъсирга эга дорилар ичилади;
Овқатдан олдин ичиладиган турлари белгиланган соатига кўра:
тановулдан 1 соат олдин — пробиотиклар (
линекс, хилак-форте); ярим соат аввал — антацид гуруҳига мансуб препаратлар, меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига ичиладиган дорилар;
таомланишдан 30-40 дақиқа илгари — диареяга қарши препаратлар, кальций, тетрациклин гуруҳига оид дори воситаларини қабул қилиш мумкин.
Фармацевтика фанлари номзоди,
доцент Муаттар Хўжаева
@Dorilar_Plus Каналига обуна бӯлишни унутманг!
14.5K views10:40