Get Mystery Box with random crypto!

Дори препаратлари таъсир этиш хусусиятига кўра турли вақтларда | DORILAR ⛑️

Дори препаратлари таъсир этиш хусусиятига кўра турли вақтларда ичилади. Бу ҳақда йўриқномада аниқ кўрсатма берилади.

Масалан:
Овқатлаётганда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи препаратлар (фестал, энзистал, пепсин)ни қабул қилиш мумкин;

Овқатланиб бўлгач, ярим соатдан сўнгина бош оғриғига қарши оғриқсизлантирувчи, сийдик ҳайдовчи, иситма туширувчи, юрак фаолияти учун гликозидлар, шамоллаш ва яллиғланишга қарши ҳамда антибактериал таъсирга эга дорилар ичилади;

Овқатдан олдин ичиладиган турлари белгиланган соатига кўра:

тановулдан 1 соат олдин — пробиотиклар (линекс, хилак-форте); ярим соат аввал — антацид гуруҳига мансуб препаратлар, меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига ичиладиган дорилар;

таомланишдан 30-40 дақиқа илгари — диареяга қарши препаратлар, кальций, тетрациклин гуруҳига оид дори воситаларини қабул қилиш мумкин.

Фармацевтика фанлари номзоди,
доцент Муаттар Хўжаева

@Dorilar_Plus Каналига обуна бӯлишни унутманг!