Get Mystery Box with random crypto!

​​ Барчамиз 'севиб' ичадиган, парацетамол ва аспирин, аслида ж | DORILAR ⛑️

​​
Барчамиз "севиб" ичадиган, парацетамол ва аспирин, аслида жудаям хавфли дорилар!!!

Хар бир уй аптечкасида мавжуд бўлган бу дориларни, суткалик дозасини оширмасдан, эҳтиёткорлик билан ичиш керак. Кўпчиликка бу дорилар, оддий ва зарари камдек туйилади, аслида бундай эмас!


ПАРАЦЕТАМОЛ ЗАРАРИ:

Қон босими юқори бўлганлар, парацетамолни ичмаганлари маъқул ёки жуда эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
Тадқиқотга кўра, ушбу машҳур яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи воситадан, мунтазам фойдаланиш қон босимини ошириши ва натижада "инсультга" олиб келиши мумкин.
Қўшимчасига парацетамолни кўп ичадиганларда, "жигар циррози" хам ривожланиши мумкин.
Буйраклар фаолиятини ишдан чиқаради;
Қон босими борларга хавфли хисобланади;

АСПИРИН ЗАРАРИ:

Қулоғда шовқин келтириб чиқаради, яъни тиббиёт тили билан айтганда Тиннитус касаллиги.
Ошқозон-ичак органларида, ички қон кетишига сабабчи бўлади;
Гиперкалиемия ( Калий элементи кўпайиб кетиши, юрак учун жуда хавфли)
Синдром Рея, ёш болаларда кечадиган ўта хавфли касаллик, хатто ўлим холатигача олиб боради.
Хазм қилиш органларида, яра касалликларини келтириб чиқаради
Жигар учун гепатотоксик хисобланади ва натижада сариғлик касаллигини ёки жигар етишмлвчилигини келтириб чиқариши мумкин.
Бош мияга қон қуйилиши, яъни инсульт касаллигини келтириб чиқаради.

Нимага тузалиб бўлмас?

Сабаби шундаки, бу касалликлар оддий кўрингани билан, белгиларини вақтида сезмасангиз, тузалиб бўлмас касалликларга олиб келиш эхтимоли мавжуд! Мисол учун;
Жигар цирроз:
Инфаркт
Инсульт
Органларда ички қон кетиши каби касалликлар жудаям хавфли хисобланади!
Синдром Рея касалликлари соғлиқ учун жудаям хатарли хисобланади.

Хар қандай дориларни шифокор назорати ёки маслахати асосида қабул қилиш керак!

@Dorilar_Plus