Get Mystery Box with random crypto!

Қуёшданда тафти илиқ меҳрибоним, Юрагида меҳр унган гулистони | DORILAR ⛑️

Қуёшданда тафти илиқ меҳрибоним,
Юрагида меҳр унган гулистоним,
Сизлар учун садқа бўлсин ширин жоним,
Дийдор учун имкон топган жигарларим

Яхшилик бор жойда ғамлар йўламайди,
Меҳр билан қурган қўрғон қуламайди,
Ташвишимни ўйлаб тунлар ухламайди,
Залолатга эшик ёпган жигарларим

Сизлар борки кўнглим доим яйраб юрар,
Эл ичида тилим бийрон, сайраб юрар,
Ҳеч унутманг Аллоҳ сизни яхши кўрар,
Бемор бўлсам дардни чопган жигарларим

Қондошлик бу яратганнинг инояти,
Ришталарни узган унга хиёнати,
Икки дунё омон бўлинг яқинларим,
Аллоҳ учун мени севган жигарларим!


@Dorilar_Plus