Get Mystery Box with random crypto!

Фармэксперт

Telegram kanalining logotibi doridarmonlar — Фармэксперт Ф
Telegram kanalining logotibi doridarmonlar — Фармэксперт
Kanal manzili: @doridarmonlar
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 9.76K
Kanalning ta’rifi

Табобат услубида даволаниш👇
@sharq_tabobati
тиббий буюмлар 👉 @tibbiyshop
Реклама учун 👉 @acroc

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-05 05:49:51 ҚОН АЙЛАНИШИ БУЗИЛГАНЛИГИНИНГ 7 АЛОМАТИ

Қон яхши айланмаслиги бутун дунё аҳолиси орасида кенг тарқалган муаммолардан биридир.
Қоннинг тана бўйлаб яхши юришмаслиги фақат кексаликдагина эмас, балки ҳар қандай ёшда ҳам одамга хавф солиши мумкин.
Экспертларнинг маълумот беришича, танада қон айланиши бузилганлигини 7 хил аломат орқали билиб олиш мумкин.

Доғлар. Тери рангининг ўзгариши ёки тери эпидермис қаватининг қуриб кетиши қон айланиши бузилганлигининг яққол аломатидир.
Оёқлардаги шишлар. Қон айланиши бузилганда оёқларга кислород билан тўйинган қон ва зарур озиқ-моддалар энг охирги навбатда етиб келади. Агар организмга қон бир текис етиб бормаса, тана ортиқча суюқликни тўплаб, суюқлик балансини тиклашга ҳаракат қилади. Натижада унда шишлар кузатилади.
Соч тўкилиши. Кўп соч тўкилиши ва тирноқларнинг заифлашиши сифатсиз овқатланиш ва стресс натижасидир. Бу ҳолат организмга етарли миқдорда витаминлар келиб тушмаслиги ва бунинг натижасида қон айланиши бузилиши оқибатида содир бўлади.
Овқатнинг секин ҳазм бўлиши. Овқат ҳазмининг секинлашуви метеоризм (қорин дам бўлиши), меъда ширасининг меъёридан ортиши ва қабзият билан биргаликда кечади. Булар ҳам танада қон айланиши бузилганлиги аломатлари ҳисобланади.
Тез-тез шамоллаш инфекция ва вирусларга чидамсизлик. Қон айланиши издан чиққанда ёки секинлашганда иммун тизими кучсизланади ва бунда организмнинг ҳимоя кучлари одатдагидай ишлай олмайди.
Қўл ва оёқлар совуқ бўлиши. Бу жуда кенг тарқалган аломатдир. Қон айланиши тезлиги яхши бўлса, тана ҳарорати ҳам меъёрий даражада бўлади. Агар қон айланиши секинлашса, ички ҳарорат ҳам пасаяди.
Сурункали чарчоқ ва организмнинг ўта ҳолдан тойиши. Қон айланиши издан чиққанда турли муаммолар билан бирга сурункали чарчоқ ҳам кузатилади.

Қон айланишининг бузилиши нималарга олиб келади?
Қон айланишининг издан чиқиши инфаркт, тромблар, веналарнинг варикоз кенгайиши ва инсульт каби жиддий касалликларга замин яратиши мумкин.

Касалликка чалинмай десангиз...
Бунинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва зарарли одатлардан иложи борича тезроқ воз кечиш талаб этилади.

@doridarmonlar
2.9K views02:49
Ochish/sharhlash
2022-08-05 05:49:01 #ФОЙДАЛИ_МАСЛАҲАТЛАР

БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИГАН 10 ТА ХАТОЛИК:

КУЙГАН ЖОЙГА ЁҒ СУРТМАНГ!

Тери куйганда дарров ғоз мойини қидиришга тушсангиз, хато қиласиз. Мойни куйган жойга суртишингиз заҳоти у ерда парда ҳосил бўлиб, ҳаво кирмайди, оқибатда яра битиши қийин бўлиб, анча вақтгача оғритади ҳам.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК:
Энг яхшиси, куйган жойни совутиш керак. Агар кичик жой куйган бўлса, совуқ сувга тутинг. Халқона чоралардан энг самаралиси – хўжалик совунидан суртиш. Совун бу ишқор, куйиш эса кимёвий таъсир. Ишқор доим кислотали таъсирни босади, қарабсизки, куйган жойда пуфак ҳам ҳосил бўлмайди, ачишмайди ҳам. Бу айтганларимиз кунда юз берадиган куйишларга тегишли. Аммо жароҳат анча чуқур ва оғриқли бўлса, уни совуқ сувда ювиб, устига стерил мато ( пахта эмас) қўйиб, тезроқ шифохонага бориш керак.
Хар бир Уйда «Олтин муйлов- Золотой усь» устиринг.
Куйган жойга баргини эзиб босинг. Бир фасда тузалади. Изиям колмайди.

ЙОД ВА БРИЛЛИАНТ ЯШИЛИ ҚАНИ?!

Йиқилиш натижасида қўл ёки тиззада катта, очиқ яра пайдо бўлса дарров йод ёки бриллиант яшили билан ишлов беришга шошилманг. Бу шикастланган терини янада куйдириб, кейинчалик чандиқ қолдириши мумкин.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК:
Ярани микроблардан тозалаш учун водород пероксиди ёки бошқа бир антисептик воситани жароҳат четига суртиб, устидан стерил бинтда боғланг. Майда кесилиш ва яралар учун йод ва бриллиант яшилидан бемалол фойдаланиш мумкин.

ТИТРОҚ БОСДИМИ, ЎРАНИШДАН НАФ ЙЎҚ!

Иситма чиққанда одам қалтирай бошлайди. Бундай пайтда иссиқ ўрангандан фойда йўқ. Ахир ҳароратни тушириш лозим.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК:
Пешанага совуқ сувда хўлланган докани қўйиб, шифокор кўрсатмасига кўра, иситма туширувчи дори ичинг.

ТИҚИЛИБ ҚОЛДИНГИЗМИ, АТТАНГ!...

Овқат пайтида тиқилиб қолган одамни елкасига аямай қоқамиз. Шу билан шўрликка ёрдам берган бўлсак, қанийди. Нафас йўлларига ёт жисм кириб қолганида уни йўтал орқали чиқармоқчи бўламиз. Бу табиий усул. Бундай пайтда елкасига қоқсангиз, ёт жисм янада ичкари кириб, нафас йўлларини буткул ёпиб қўйиши ҳам мумкин.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК:
Олдинга эгилиб, чуқур, секин нафас олиб-чиқариш керак. Борди-ю, одам нафас олишга қийналса, уни олдинга эгилтириб, кафт қирраси елкадан бўйинга ҳаракатлантирилади.

БУРУН БИТСА ИССИҚ ҚЎЙМАНГ!

Бурун битса, нималар қилмаймиз. Қопчага қиздирилган қум, туз, пишган тухум солиб икки қош орасига қўямиз. Ҳатто, бу ҳолат ёқиб, анча енгиллаб қоламиз. Аслида, бу одам учун хавфли. Тумов кучли бўлса, бурундаги томирлар кенгаяди. Иссиқлик шишни янада купайтиради, натижада шилимшиқ чиқиб кетиш ўрнига бурунда йиғилаверади. Вақтида чора кўрмасангиз, яллиғланиш мияга етиб бориши мумкин.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК:
Бундай пайтда томирларни қисқартириш керак. Томчи дорилар айнан шу вазифани бажаради, қарабсизки, тумовдан асар ҳам йўқ.

ЖАРОҲАТ ИССИҚНИ ЁҚТИРМАЙДИ!

Пай чўзилиши, урилиш, бўғим чиқишида танада доим шиш пайдо бўлади. Бундай пайтда шикаст етган жойга иссиқ нарса қўйманг. Оғриқ баттар кучайиб, шиш катталашиши мумкин.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК:
Ҳаракатни чеклаш, оғриган жойга муз қўйиб, тезроқ травматология бўлимига бориш керак.

БУРУНДАН ҚОН ОҚСА, «ЮЛДУЗ САНАМАНГ»!

Бурун қонаган пайтда бошни орқага ташлаб ўтиришни тавсия қиламиз. Лекин бу мутлақо нотўғри. Қон ҳалқум, ошқозонга бориб сизни беҳузур қилиши мумкин.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Букчаймасдан тик ўтириб, бошни бироз олдинга энгаштиринг. Водород пероксиди эритмасида пахтани намлаб, бурун ичига жойланг. Икки қош ўртасига эса муз қўйилади.


@doridarmonlar
3.2K views02:49
Ochish/sharhlash
2022-08-02 06:52:16 Капсула нимадан қилинади?

Аксар ислом дини вакиллари капсулали дориларни эхтиёткоррроқ бўлиб истеъмол қилишади. Сабаби капсула кўпинча желатиндан тайёрланади. Желатин эса чўчқа териси ёки катта шохли буқалардан олинади. Айнан мана шу қўрқув туфайли кўп савол беришади.

Чўчқа терисидан олинган желатин нега афзал хисобланади?

- саноат миқиёсида олишга имкон бор. Чўчқани кўпайтириш ва боқиш осон
- организмга яхши сингийди, реакция бермайди.

Аммо кейинги йилларда фармацевтик бозорни юқоридаги эътирозларни инобатга олиб

- балиқлардан олинган желатин
- крахмал қобиқли капсула
- агар агар сув ўтидан қилинган капсулалар кенг қўлланилмоқда.

Аммо булардан олинган желатин бироз қимматроқ ва жараён қийинроқ кечади. Шу сабабли дори таннархи кўтарилади.

Шу туфайли арзон дорилар қобиғида ханузгача классик желатин ишлатилмоқда.

Энг катта умид синтетик желатиндан. Синтетик желатин организмга сингиши қийин аммо арзон ва кўп ишлаб чиқарса бўлади. Келажакда тез ва осон сингувчи синтетик желатин бутунлай дори бозорни эгалласа керак.

Маълумотни яқинлар билан бўлишинг.

@acramov обуна бўлинг
4.1K views03:52
Ochish/sharhlash
2022-08-01 05:21:26 Каналда эълон қилинган охирги материаллар мундарижаси.

Устига босиб, ўқишингиз мумкин!


1. Болалар психологиясига рангларнинг таъсири.

2. Илон Маскнинг энг катта лойихалари

3. Дунёни аслида кимлар бошқармоқда.

4. Хўрозсиз товуқ яратилди. Бунга нима дейсиз?

5. Коронавирус юқмайдиган одамлар ҳам бор. Балки сиз улардан биридирсиз?

6. Тиш шеткангиздан ракни аниқлаш мумкин!

7. Алцгеймер қандай касаллик?

8. Тирноқдаги оқ доғлар нимани англатади?

9. Пластикни еб юборувчи бактериялар пайдо бўлди.

10. Динозаврлар қандай қовушган?

11. Хайвонларда фаросат борми?

Каналга аъзо бўлинг ва бошқа қизиқарли маъқолаларни ўқинг!

Интернетда бекорга вақт кетказиш эмас ақлни чархлаш керак.
Канал манзили

@agregator_uz
4.3K views02:21
Ochish/sharhlash
2022-08-01 04:13:17 Оғриқсизлантиришнинг оғриқли заҳматлари. Наркоз тарихи

Инсон яралибдики, унга дард-иллат ҳамиша ҳамроҳ. Ҳатто ўзгалар наздида энг соғлом, бардам-бақувват туюлган одамнинг ҳам гоҳ у, гоҳ бу мучаси оғриб туради. Оғриқ эса, организмда ўта кучли ёки емирувчи таъсирлар туфайли рўй берадиган нохуш руҳий-физиологик ҳолат, тиббий тилда айтганда, ҳимояланиш реакцияси ҳисобланади. У кишини бутун вужудида касаллик бошлаганидан ёки айрим аъзолар вазифаси бузилганидан огоҳлантиради. Бу ўша хасталик ва нуқсонни тез аниқлаб, тўғри даволаш имконини яратади. Айни чоғда, оғриқ сезги ва ҳиссий кечинма сифатида одамни изтиробга солади, ороми ва уйқусини ўғрилаб, иш қобилиятини сусайтиради. Беҳад кучайганида, марказий асаб, қон айланиш, нафас олиш тизимлари фаолияти ва моддалар алмашинувига кескин путур етказиб, танада қатор ўзгаришларни келтириб чиқаради. Оқибатда лўқилловчи, санчувчи, ловуллатувчи, симилловчи ва бошқа оғриқлар пайдо бўлади.

Батафсил бу ерда ўқинг
4.0K views01:13
Ochish/sharhlash
2022-07-30 09:10:21
@Yaxshishop канали очилиши туфайли мега скидка! Группага қўшилинг ва арзон товарларга буюртма беринг

49 минг сўм

Яссиоёқликка стелка

2 ёшдан - 40 ёшгача размерлари бор. Пояфзал ичига ёпиштирилади


Заказ @acroc
телефон +998999900988

Бошқа товарлар

@yaxshishop
4.0K views06:10
Ochish/sharhlash
2022-07-29 08:36:53
Паспортдаги ёш билан Биологик ёшни фарқ қилишини биласизми?

Масалан, 50 ёшга кириб ҳам Биологик ёшингиз 25 ёш бўлиши мумкин. Ёки аксинча..

Расмдаги холатга қўлларингизни келтиринг ва биологик ёшингиз неччидалгини текширинг.

Жавобларни текшириш учун пастдаги бўлимни босинг
3.0K views05:36
Ochish/sharhlash
2022-07-29 05:34:31
Суратдан жудаям егингиз келган махсулотни танланг ва организмингизда нима етишмаётганини билиб олинг!

1. Ширинлик. Глюкоза етишмаслиги. Тавсия: асал ёки мева енг.
2. Шўр махсулотлар. Хлоридлар етишмаслиги. Тавсия: пишлоқ, қора нон, сариёғ.
3. Гўшт. Оқсил ва цинк (Рух)(Zn) етишмаслиги. Тавсия: гўшт, дуккаклилар, қуруқ мевалар.
4. Ёғли таомлар. Кальций етишмаслиги. Сут ва сут махсулотлари, ёнғоқлар.
5. Нордон махсулотлар. Витамин С етишмаслиги. Тавсия: цитрус мевалар, наъматак, турп.
6. Куйган махсулотлар. Углерод етишмаслиги. Тавсия: барра мевалар.
7. Кофе. Фосфор ва олтингугурт етишмаслиги. Тавсия: сут, карам, хрен.
8. Нон. Витамин В6 етишмаслиги. Тавсия: картошка, сабзи, балиқ, жигар, тухум.
9. Шоколад. Магний (Mg) етишмаслиги. Тавсия: писта (семечки), ёнғоқ, гречка.

@doridarmonlar
4.6K views02:34
Ochish/sharhlash
2022-07-29 05:34:06
Ўнг биқиннинг оғришига сабаб нима?

Ўнг биқинда оғриқ қуйидаги касалликларда кузатилади.

Ошқозон-ичак яраси, ичак яллиғланиши, 12 бармоқ ичак яраси, ошқозон ости бези яллиғланиши, ўт қопи касалликлари;
Сийдик йўли касалликларида;
Жигар касалликларида;
Аёллар жинсий аъзолари касалликларида:
Мускуллар жароҳатида;

Оғриқлар сабабини аниқлаш учун қуйидаги текширувлардан ўтиш лозим: УЗИ текшируви, умумий қон таҳлили, умумий пешоб таҳлили, биохимик таҳлиллар, гормонал текширувлар.

@doridarmonlar
3.0K views02:34
Ochish/sharhlash
2022-07-29 05:33:53
Коронавирусдан тузалган беморда қандай белгилар кузатилиши мумкин?

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Коронавирус касаллигини ўтказган беморларда турли шикоятлар кузатилиб туради. Бунинг сабаби қуйидагилар

қон қуюқлашиб кетганлиги;
қанд миқдорининг ошиши;
қон босимининг тушиб кетиши ёки кўтарилиши;
кальций ва Д микроэлементлари камайиб кетганлиги;
ўпка тўқимаси зарарланганлиги.

Бундай ҳолатларда ҳудуд шифокорига учрашиб, керакли таҳлилларни ўтказиш лозим.

@doridarmonlar
3.0K views02:33
Ochish/sharhlash