Get Mystery Box with random crypto!

Оғриқсизлантиришнинг оғриқли заҳматлари. Наркоз тарихи Инсон | Фармэксперт

Оғриқсизлантиришнинг оғриқли заҳматлари. Наркоз тарихи

Инсон яралибдики, унга дард-иллат ҳамиша ҳамроҳ. Ҳатто ўзгалар наздида энг соғлом, бардам-бақувват туюлган одамнинг ҳам гоҳ у, гоҳ бу мучаси оғриб туради. Оғриқ эса, организмда ўта кучли ёки емирувчи таъсирлар туфайли рўй берадиган нохуш руҳий-физиологик ҳолат, тиббий тилда айтганда, ҳимояланиш реакцияси ҳисобланади. У кишини бутун вужудида касаллик бошлаганидан ёки айрим аъзолар вазифаси бузилганидан огоҳлантиради. Бу ўша хасталик ва нуқсонни тез аниқлаб, тўғри даволаш имконини яратади. Айни чоғда, оғриқ сезги ва ҳиссий кечинма сифатида одамни изтиробга солади, ороми ва уйқусини ўғрилаб, иш қобилиятини сусайтиради. Беҳад кучайганида, марказий асаб, қон айланиш, нафас олиш тизимлари фаолияти ва моддалар алмашинувига кескин путур етказиб, танада қатор ўзгаришларни келтириб чиқаради. Оқибатда лўқилловчи, санчувчи, ловуллатувчи, симилловчи ва бошқа оғриқлар пайдо бўлади.

Батафсил бу ерда ўқинг