2021-02-02 07:53:16
ДУО ОДОБЛАРИ ВА УНИНГ ИЖОБАТ БӮЛИШ ОМИЛЛАРИДуонинг яна бир қанча одоблари борки, агар уларга тўлиқ риоя қилинса, қабул бўлиш эҳтимоли янада ортади. Қуйида шулардан айримларини сиз, азизларга намуна қилиб келтирамиз:
Иложи борича қиблага юзланиб, аввало Аллоҳ таолога "Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн" деб ҳамду сано, сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бир саловот айтиш. Саловотнинг турлари кўп, масалан, намоздаги саловот ёки: "Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Набиййина Муҳаммад" каби қисқа саловотлардан бирини айтиб, дуонинг сўнгида яна бир саловот айтиб тугатиш.
Аввало ўзи учун дуо қилишдан бошлаши сӯнгра
мусулмонлар жамоасини ҳам унутмаслиги лозим.
Сўраган нарсасининг талабида шошма-шошарлик қилмаслик.
Ҳалол луқма ейиш.
Кишининг либослари ҳалол ва нажосатлардан пок бўлиши.
Қалб ҳозирлиги ва қилаётган дуосидан малолланмаслик.
Айрим инсонлар фақат зиёнга киргандагина сердуо бӯлиб қоладилар. Мӯмин инсон неъматларга кўмилиб, роҳат-фароғатда яшаётган чоғида ҳам дуодан юз ўгирмаслиги керак.
Инсон гуноҳдан ҳоли эмас. Демак у дуоларида билиб-билмай қилган гуноҳларини эътироф этиб, ихлос билан дуо қилиши, шу каби (қариндошлар орасида) силайи раҳмни узмаслиги лозим.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз манбалар асосида тайёрлади.
@doniyorqori
1.1K views04:53