Get Mystery Box with random crypto!

#​​​ХОЛИС_ЭСЛАТМА Азизлар, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад сол | Doniyor Qori

#​​​ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Азизлар, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида қуйидаги ёмонлик ва бало-офатлардан Аллоҳ таолодан паноҳ сӯраганлар:


1. Ожизликдан.
2. Ялқовликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Қаригандаги ожизликдан.
6.Тошбағирликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Фақирликдан.
9. Хорликдан.
10. Мискинликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Куфрдан.
13. Фосиқликдан.
14. Бадбахтликдан.
15. Мунофиқликдан.
16. Сумъа (одамлар эшитсин учун амал қилиш)дан.
17. Риё(хўжакўрсин)дан.
18. Карликдан.
19. Соқовликдан.
20. Жинниликдан.
21. Пес-моҳовликдан ва бошқа ёмон касалликлардан.
22. Қабр азобидан.
23. Фойдасиз илмдан.
24. Хушуъсиз (Аллоҳдан қӯрқмайдиган) қалбдан.
25. Тӯймас нафсдан.
26. Ижобатсиз дуодан.
27. Қарз юкидан.
26. Ғам-ташвиш ва кишиларнинг қаҳр қилишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офиятинг кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган азобдан.
30. Барча ғазабларидан.
31. Қулоғимни ёмон (гаплар эшитиш)дан.
32. Кӯзимни ёмон (нарсаларга қараш)дан.
33. Тилимни ёмон (гаплар гапириш)дан.
34. Қалбимнинг ёмонлиги (кирланиши)дан.
35. Манийимнинг ёмонлиги (айниши)дан.
36. Хулқлар, амаллар ва ҳою ҳавасларнинг ёмонлигидан.
37. Разил, тубан ҳаётга тушиб қолишдан ва дунё фитнаси ва қабр азобидан.
38. Йиқилиш (ҳаёт зарбалари)дан
39. Вайрон бӯлишдан.
40. Чӯкиб кетишдан.
41. Куйиб қолишдан.
42. Ӯлар вақтда шайтоннинг васвасасидан.
43. Ҳақ йӯлдан ортга бурилган (юз ӯгирган) ҳолда ӯлим топишдан.
44. Бирор нарса чақиб (тишлаб) ӯлиб қолишдан.
45. Очлик ва хиёнатдан.
46. Муқим ердаги ёмон қӯшнилардан.
47. Ёмон дӯстдан.
48. Аллоҳим, Сенга билиб-билмай бирор нарсани шерик қилиб қӯйишимдан.
49. Қарзни кӯпайиб кетишидан
50. Душманнинг ғазаби ва мазахларидан.

Азизлар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан паноҳ сӯраган бу ёмонлик ва бало-офатлар бу дунёда яшаб турган ҳеч бир инсоннинг четлаб ӯтмаслиги табиий. Шундай экан, биз мӯминлар ҳам дуоларимизда улардан сақланиш учун паноҳ сӯраб Аллоҳга илтижо қилишимиз зарур.

Дониёр Файз

Эслатма: Юқорида санаб ӯтилган дуоларни бир ӯтиришда ҳаммасини айтиш шарт эмас.
Валлоҳу аълам.


@doniyorqori