Get Mystery Box with random crypto!

​#Ийди_Рамазон_муборак_бӯлсин Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ийд | Doniyor Qori

​#Ийди_Рамазон_муборак_бӯлсин

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ийди Рамазон муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло сизу биздан ушбу ойдаги барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин. Муборак Рамазонда гуноҳларидан покланиб, тақвоси зиёда бўлиб, дўзахдан жони озод этилган бандалар қаторида қилсин..

Ҳайит кунига доир тавсиялар:

Ҳайит ўқилгунга қадар албатта Фитр садақаси чиқаринг. Фитр садақаси қарими-ёшми, эркакми-аёли, бойми-фақирми эканлигидан қатъи назар, ҳар бир жон бошидан чиқарилади. Ҳатто чақалоқлар номидан ҳам фитр берилиши мақсадга мувофиқдир.

Ҳайитдан олдинги оқшом қуёш ботишидан бошлаб то ҳайит намозини ўқиш учун имом минбарга кўтарилгунча масжид, уй, кўча-кўй, бозор ва бошқа жойларда жаҳрий (овоз чиқариб) такбир айтиш мустаҳабдир. Такбирнинг кўриниши қуйидагича: Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва Лиллаҳил Ҳамд..

Ҳайит намозига чиқишдан олдин уйда бир нечта хурмо еб олиш суннатдир..
Ҳайит намози учун ғусл қилмоқ, хушбўйланмоқ ҳамда энг яхши либосларини киймоқ – ҳайит одобларидандир. Илло аёллар зийнатли либосдан ва хушбўйланишдан сақланишлари лозим.

Ҳайит намозини қолдирмасликка, унга оила аъзоларингизни ҳам олиб чиқишга ҳарис бўлинг..

Ҳайит – сиз ва яқинларингиз ёдида фақат ҳайит намози билангина эсда қолмасин.. Ҳайит куни – хурсандчилик, ўзаро ҳамдардлик, қалбларни поклаш, қариндошлар, танишлар ва қўни-қўшнилар билан алоқани мустаҳкамлаш учун ҳам зўр фурсатдир. Ундан унумли фойдаланинг..

Ҳайит – буюк неъмат бўлиб, унинг шукрини адо этишимиз лозим.. бу эса Аллоҳ таъоло рози бўлажак амалларни қилиш билан бўлади..

Ҳайит билан боғлиқ хурсандчиликлардан бири – шу муносабат билан қариндошлар, дўст-ёрлар ва қўни-қўшниларга ҳадия улашмоқдир.

Аллоҳ таъоло бу кунда қалбингизни меҳр-оқибат ва шодлик билан тўлдиргани каби, шунингдек, тақво ва иймон билан ҳам лиммо-лим қилсин.

http://myurls.co/doniyorqori