Get Mystery Box with random crypto!

​​#ДОЛЗАРБ Ийд ал-Фитр – Рамазон ҳайити неча кун байрам сиф | Doniyor Qori

​​#ДОЛЗАРБ

Ийд ал-Фитр – Рамазон ҳайити неча кун байрам сифатида нишонланади?
Шавволнинг 2-чи кунидан бошлаб 6 кунлик рӯзани тутиш жоизми?


Жавоб: Аслида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ийд ал-Фитр кунини бир кун деб белгилаб қўйганлар ва бу ҳақида Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳрига келганларида ўйин-кулгу қилинадиган икки куни бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Бу икки кун қандай кун?" дедилар. (Улар) "Жоҳилият пайтида бу икки кунда ўйин-кулгу қилар эдик" дедилар. (Шунда) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Аллоҳ таоло сизларга бу икки куннинг ӯрнига улардан кўра яхшироқ икки кунни алмаштириб берди (яъни) Қурбон ҳайити ва Рамазон ҳайт кунига", дедилар.
(Абу Довуд ривояти [1134])

Демак, ушбу ҳадиси шариф Шавволнинг иккинчи кунидан бошлаб нафл рўза тутиш жоизлигига, шунингдек, Ийд Ал-Фитр, яъни Рамазон ҳайтидан кейинги кун байрам деб ҳисобланмаслигига ҳам далолат қилади.

Эслатма: Шаввол ойидаги 6 кунлик нафл рӯзаларни кечиктирмасдан тезроқ тутишлигимиз яхшироқдир.
Зеро, Аллоҳ таоло ояти каримада шундай марҳамат қилган: "Айнан ўшалар яхшиликларни қилишга шошурлар ва унда ўзувчидирлар".
("Муъминун" сураси, 61-оят)

Аммо Қурбон ҳайт кунига эргашиб келадиган уч кунда рӯза тутиш ҳаром ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ташриқнинг уч кунида (яъни Мино кунларида)рўза тутманглар, чунки, дарҳақиқат, бу ейиш-ичиш кунларидир»
(Аҳмад, Насоий. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 7355).
Валлоҳу аълам
Дониёр қори

Яқинларингизга ҳам улашинг
@doniyorqori