Get Mystery Box with random crypto!

Ёшлар кунига аталган байрам дастури сўнги йиллардаги энг яхши | Isroil Tillaboyev blogi

Ёшлар кунига аталган байрам дастури сўнги йиллардаги энг яхши дастур бўлди, десак бўлаверади. Концерт дастури бир вақтда 3 та телеканалда жонли намойиш этилди, тадбирда бутун Ўзбекистондан маҳаллалардан энг фаол ёшлар таклиф этилди, мени қувонтирган холатлар кўп бўлди бугунги дастурда, ҳеч қачон қилинмаган янги ғоялар қўлланилди, айниқса миллийлик ва замонавийлик мужассам попурилар, ёшлар суйган қўшиқчилар куйлаганда катта саҳнада кароэки матнлари чиқарилиб турилди, бутун Ҳумо арена бирга куйлади, айниқса Тоҳир Содиқов "ёндирди".

Энг кулиминацион нуқтаси мен учун иккита бўлди, бири, мадҳия куйланганда бутун ёшлар бир овоздан ижро этиб, карнайдаги мадҳияни ҳам босиб кетди, нақадар гўзал чиқди...

Иккинчиси, ҳали ҳеч бир санъат дастурида кўрмаганимиз, имконияти чекланган иқтидорли ёшларимизнинг куй қўшиқлар билан чиқишлари... Бу ҳақиқий фантастик чиқиш бўлди, улар саҳнани портлатдилар, атмосферани осмонга олиб чиқди!

Ёшлар кунида таассуротларимиз олам-олам бўлди, афсуски таърифга сиғмас таассуротлар ҳам бор.
Юқоридаги икки энг кулиминацион чиқишни видеосини ҳавола этай, ўзингиз баҳо беринг.

@domlajon
t.me/domlajon