Get Mystery Box with random crypto!

Президент қарори юзасидан ишлар етарлича бажарилмаяптими? 4 | Isroil Tillaboyev blogi

Президент қарори юзасидан ишлар етарлича бажарилмаяптими?

4 апрель куни президентнинг «Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, юртимизга ноқонуний йўллар билан кириб келаётган контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш янада жадаллаштирилиши керак эди.

Орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтди. Матбуотда контрабанда маҳсулотларнинг йўқ қилинаётгани ҳақидаги хабарлар деярли кўзга ташланмаяпти.

Шу ўринда саволлар туғилади, президентнинг қарори қанчалик ишламоқда? Ваколатли органлар бу борада фаоллигини орттирдими? Нега ноқонуний маҳсулотларнинг айланмаси юртимизда ошиб бормоқда, ҳусусан ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмаси борган сари ўсиб бормоқда ва айни дамда 21,7%ни ташкил этмоқда?

@domlajon