Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандларга, айниқса, қизларга яхшироқ таълим берайлик. Ўқига | Isroil Tillaboyev blogi

Фарзандларга, айниқса, қизларга яхшироқ таълим берайлик. Ўқиган, ўз қадр-қийматини, жамиятдаги ўз ўрнини ва «нархи»ни билган аёл кучлироқ бўлади. Унда ўзига ишонч бўлади, бундай аёллар жамиятда кучли эркакларнинг кўпайишига ҳам сабабчи бўлади.

Оилада ҳеч бўлмаганда бир киши ақллироқ, фаросатлироқ бўлиши керак. Иккала томонда ҳам бу нарса етишмаса, унда Аллоҳ сақласин...
Аллоҳ билгувчи.

Ҳозир аёлларга кучли ижтимоий ҳимоя, ёрдамчи марказлар (шелтерлар) жуда ҳам керак. Жамиятимизда эса «Қизимни тезроқ ва ёғлироқ жойга эрга беришим керак», эмас, «қизимга яхши таълим бераман, кучли инсон қилиб тарбиялайман», деган мақсад устувор бўлиши лозим, менимча.

Аёл киши фақат фарзанд туғиб, уйда овқат пишириб, болаларга ва «кир-чир»га қарайдиган мошина эмас.. Ҳеч нарсанинг аниқ тафсилотини билмай, юзаки айта оладиган гапим:

Кимлардир учун аёл аҳмоқ саналар бу вазиятда шубҳасиз, лекин айрим эркакларда ҳам аёлидан ортиқ ақл фаросатни сезмадим.

П.С. Дунёдаги ҳеч бир иш ўзи ва ўзгалар жонига қасд қилишга сабаб бўлолмайди.
Умид Шермуҳаммедов

https://t.me/domlajon
@domlajon