Get Mystery Box with random crypto!

Кам калория — доимий ёшлик ва узоқ умр гарови! Калория истеъм | Dr. Feruz

Кам калория — доимий ёшлик ва узоқ умр гарови!

Калория истеъмолини 30% га қисқартириш билан умр кўриш давомийлигини 1,5 бараварга ошириш мумкин. Олимлар бу ҳақиқатни ХХ асрнинг биринчи ярмида нематода халқали чувалчангларида, чивинларда ва лаборатория сичқонларида исботлаганлар. 

Озиқ-овқат миқдорини камайтириш метаболизмни (моддалар алмашинуви) секинлашишига ва ДНКни мутациясига олиб келадиган эркин радикаллар сонини камайишига олиб келади. 

Ёки бўлмаса рўза тутиб туриш генларнинг фаоллигини билвосита ўзгартиради. Нью-Йорк университети қошидаги Лангон тиббиёт марказининг тадқиқотчилари 2014 йилда кам калориялик рационда бўлган сичқонларни қариш ва хотира сифати учун масъул бўлган 900 га яқин турли хил генларининг ишини тўхтатилишини аниқлаганлар.

Бу ҳақида билармидингиз?

@doktorferuz