Get Mystery Box with random crypto!

Егуликларни калориясини камайтиришга 10 та ечим! 1. Ёғсиз гўш | Dr. Feruz

Егуликларни калориясини камайтиришга 10 та ечим!

1. Ёғсиз гўшт сотиб олинг.
2. Ёғлилиги кам бўлган сут ва сут маҳсулотлари истеъмол қилинг.
3. Оддий углеводларни мураккабига алмаштиринг.
4. Тухумни сувда пишириб истеъмол қилинг.
5. Товага (сковородка) ёғ қуйишни бас қилинг. Ҳозир ёғ сепадиган махсус буюм бор ёки бир чой/ош қошиқдан ортиқ солманг.
6. Енгил тамадди қилиб олиш ортиқча калория қабул қилиш дегани. "Перекус" қилманг!
7. Шакардан бутунлай воз кечинг.
8. Салатга майонез ўрнига ёғлилиги кам бўлган сметана қўшинг.
9. Ўзида рекорд даражада шакар сақлайдиган газли сувлар, Кока-Кола, Фанта ва ҳ.к.ларни ичманг.
10. Умумий овқатланиш жойларида таомни ўзингизга мослаб беришини талаб қилинг! Масалан: "ёғсизроқ бўлсин", "гарнири камроқ, кўкати кўпроқ" ва шу кабилар.

@doktorferuz