Get Mystery Box with random crypto!

Тўқлик индекси Эътибор берганмисиз? Баъзида қандайдир маҳсуло | Dr. Feruz

Тўқлик индекси

Эътибор берганмисиз? Баъзида қандайдир маҳсулот истеъмол қилиб узоқ вақт тўқ юрамиз, баъзида ҳудди шунча миқдордаги бошқа маҳсулотда тез оч қоламиз. Аниқланишича, турли маҳсулотларни "тўқлик индекси" турлича экан.

Тўқлик индекси — бирор маҳсулот истеъмол қилгандан кейин оч қолиш учун қанча вақт кетишига қараб белгиланади. Ушбу индекс Австралиялик тадқиқотчи ва шифокор, Сюзанна Холт томонидан ишлаб чиқилган.

Юқори тўқлик индексига эга маҳсулотлар қуйидаги хусусиятларга эга:
• иштаҳани пасайтирувчи моддаларга эга;
• ҳазм жараёнига узоқ вақт сарфланувчи, ўзида кўп миқдорда оқсил сақловчи маҳсулотлар;
паст гликемик индексга эга маҳсулотлар;
• ўзида кўп миқдорда клетчатка сақловчи маҳсулотлар;
паст калорияга эга маҳсулотлар.

@doktorferuz