Get Mystery Box with random crypto!

Қон биокимёвий таҳлили нималар ҳақида маълумот беради? Қонн | DOKTOR KANAL

Қон биокимёвий таҳлили нималар ҳақида маълумот беради?

Қоннинг биокимёвий таҳлилида умумий оқсил, гемоглобин, глюкоза, креатинин, холестерин каби кўрсаткичлар текширилади. Ушбу кўрсаткичлар меъёрдан камайиши ёки кўпайиши организмдаги маълум бир ўзгаришлардан дарак беради.

Масалан, қондаги умумий оқсил миқдори кўпайиши организмда инфекция мавжудлигидан ёки артрит, ревматизм, саратон касаллиги хавфи юқори эканлигидан далолат беради.

Глюкоза кўрсаткичи эса организмдаги умумий углевод алмашинувини ифодалайди. Унинг кўпайиши қандли диабет, эндокрин тизим касалликлари, жигар, буйрак шикастланишлари, миокард инфарктидан дарак беради.

Ахбор Аъзамов

https://t.me/DOKTOR_KANAL