2022-12-21 12:12:55
Орамизда таблеткаларни бўлиб ичадиганлар етарлича топилади. Дори воситаси зарурий дозада бўлмаганида бу усул қулай саналади. FDA маълумотига кўра таблеткада кўндаланг чизиқ бўлиши уни бўлиб ишлатиш мумкинлигини билдиради. Бироқ таблеткани бўлиб ишлатиш уни аниқ дозалаш имконини бермайди. Бу препаратнинг шакли, катталиги, бўлаётган кишининг малакаси каби бир қанча омилларга боғлиқ.
Тор терапевтик таъсир қиладиган ва самараси дозасига боғлиқ препаратларни бўлиш тавсия этилмайди. Яъни препаратнинг ўта кам дозаси ҳам саломатлик ҳолатида акс этадиган бўлса, уни уйда бўлмаган маъқул.
Маҳсус қобиқ билан ўралган, ошқозон-ичак тизимининг маълум жойларида сўрилишига мўлжалланган, таркибий қисмлари ошқозон-ичак трактининг бошқа бошқа қисмларида сўрилишга мўлжаллаб чиқарилган воситаларни бўлиб ишлатиш мумкин эмас.
Бўлинган препаратни доза ҳисобида тўғрилиги бир нечта текширувларда ўрганилган. Бу текширувлар мутаҳассис-фармацевтлар томонидан ўтказилган бўлиб, препаратнинг ярмида унда бўлиши керак бўлган доза 85-115% атрофида бўлса, тўғри бўлинган деб ҳисобланган. Лекин бундай миқдор 22 та препаратнинг 7 тасидагина бўлган. Қолган шу йўналишдаги текширувларда ҳам натида деярли шу каби. Бундан кўриниб турибдики, таблеткани бўлиш орқали етарли доза ҳосил қилиш кўп ҳолларда мумкин эмас.
Агар таблеткани бўлиб ичишга тўғри келса, кейинги қабулда айнан ўша таблеткани иккинчи ярмини ичинг. Шунингдек, махсус бўлиш учун мосламалардан фойдаланиш аниқроқ бўлишни таъминлайди. Чақалоқлар учун эса эритма ҳолатига келтириб олиб, эритмани бўлиб бериш мумкин.
@doctorYakubjonov_channel
507 views09:12