Get Mystery Box with random crypto!

Мен болаларнинг дори сабабли нобуд бўлишганига доир фикримни б | doctorYakubjonov #channel

Мен болаларнинг дори сабабли нобуд бўлишганига доир фикримни билдирмоқчиман.
Мен оилавий шифокорман. Шунинг учун шамоллаган, иситма қилган болаларни кўп даволашимга тўғри келади. Ота оналар бемор болаларни биринчи бўлиб поликлиникага олиб келишади.
Хўш мен шу кунда ” машҳур” бўлган сиропларни ёзаманми болаларга ? Йўқ ёзмайман. Аввалданам ёзмасдим.
Нега ёзмайман?
Гап шундаки болалар нозик хилқат, уларга доим энг керакли ва безарар дори воситаларини ёзиш керак.
Энг керакли дегани, айни пайтда касалликни аниқ даволай оладиган дори воситалари назарда тутилаяпти. Бир вақтни ўзида 3 тадан ортиқ дори воситаси буюрмаслик керак.
Чунки дори қанчалик кўп бўлса , уларнинг бола организмига зарар бериш эҳтимоли ошади.
Бу алоҳида дорилар тўғрисида эди.
Агар битта дорининг ичида бир нечта компонент бўлсачи, яьни комбирированний препарат бўлса.
Тавсия қилсак бўладими? Иложи бўлса йўқ. Чунки дори таркибидаги моддалар болага қандай таьсир қилишини билмаймиз. Мабодо аллергия берсачи ёки бошқа ножўя таьсир кўрсатсачи? Аниқ билолмаймиз айни пайтда қайси модда реакция берганини. Бу нарса келажакда болага айнан қайси модда ёқмаслигини билишимиз учунам керак.
Яна бир нарса, таркибида бир нечта актив модда бўлган дори қабул қилинганида, у моддалар организм ичида бир бири билан реакцияга киришиб кетмайди деб ким кафолат беради.
Мен бир неча лекцияларда иштирок этганимда, гематологлар шунақа комбинированний дори воситалари болаларда қон касалликлари келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида айтишганди. Масалан Фаниган, Панадол.
Хўш болалар грипп бўлганида, шамоллаганида, иситма қилганида мен қайси дорини ишлатаман ва нимага?
Мен Ибупрофенни ишлатаман. Чунки Ибупрофен таркибида фақат Ибупрофен бор, у Парацетамолга нисбатан иситмани тезроқ ва сифатли, яьни тана ҳароратини нормага, туширади ва нисбатан безарар.
Масалан Ибуфен ёки Нурофен таркиби Ибупрофендан иборат.

Хуллас:

Ҳурматли шифокорлар қаршингизда ўтирган бемор кимнидир кўзмунчоғи, дилбанди эканини унутманг ва комбинированний иситма туширувчи дори воситаларини ёзманг! Масалан Док 1 , Цинепар, Нолгрипп ва бошқалар.

Ҳурматли ота оналар, биринчидан болангиз касал бўлса билиб билмай ёки артекачи маслаҳати билан дори ичирманг!
Албатта шифокорга кўрсатинг!
Агар мабодо кун кеч бўлган бўлсаю шифокорга боролмасангиз иситма тушириш учун Ибупрофен ( Ибуфен, Нурофен) сиропларидан фойдаланинг.

Сунбула Орифхонова

@doctorYakubjonov_channel