Get Mystery Box with random crypto!

Масалан бизда ташқи оёқ кийим билан ҳеч қачон уй ичига кирилма | Fazliddin Mo'min | Blog

Масалан бизда ташқи оёқ кийим билан ҳеч қачон уй ичига кирилмайди ва бу азалий қадриятларимиздан бири. Кўплаб европа давлатларида эса биздаги қадрият йўқ. Яъни ташқи оёқ кийим билан бемалол уй ичига киришади ва бу улар учун одатий ҳол. Сабабини эса кўчаларида мутлақо чанг йўқлиги билан изоҳлашади. Аммо бу одатнинг мутлақо нотўғри эканлигини экологик кимёгарлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар илмий исботлади. Чунки чанг бўлмагани билан кўчадан оёқ кийимга кўплаб заҳарли оғир металл тузлари, айниқса ҳидсиз ва рангсиз неврологик қўрғошин бирикмалари, ҳайвонлардаги паразит тухумлари, асфалт йўл қолдиқлари, эндокрин тизимни бузадиган майсазорларга ишлатиладиган кимёвий дори қолдиқлари ёпишиб уй ичига кириб қолади. Бу эса аллергик касалликлар ва бошқа оғир касалликлар ривожланишига сабаб бўлади.