Get Mystery Box with random crypto!

Эрталаб туришга қийналаман деганлар учун. Баъзан уйқу етарли | Fazliddin Mo'min | Blog

Эрталаб туришга қийналаман деганлар учун.

Баъзан уйқу етарли бўлса ҳам эрталаб туриб олишга қийналамиз. Сабаби энергия етишмайди. Энергия етишмаслик сабаби танамизнинг ҳар бир ҳужайраси яхши кислород билан тўйинмаяпти. Энергия олмоқчимисиз унда эрталаб совуқ душ қабул қилинг. Чунки эрталабдан бундай ташқи зарбани кутмаган организм бутун танадаги ҳужайраларни тезликда кислород билан таминлаш шартлигини юракка юклайди. Юрак эса ўпкага топшириқ беради. Шу билан ҳамма ҳужайра актив ҳолатга ўтади. Иш фаолиятингиз каррасига ошади. (Тажрибада синаб кўрилди) Бу тажрибани 90% одам қилишга ботина олмайди. Ҳеч бўлмаса юзни ва бўйиннинг орқасини совуқ сув билан ювиб кўринг, эффектини кўрасиз.

Айтганча амалиёт фақат юрак-қон томир муаммолари йўқлар учун.

@doctor_Muminov