2019-06-12 19:52:09
Жинсий алоқа вақтида — оғриқЖинсий алоқа вақтида нохушликлар, айниқса, оғриқ кўп урологик касалликларда кузатилади. Жинсий алоқада оғриқ турлича намоён бўлиши мумкин ва оғриқ турли жойларда кузатилиш ҳам мумкин. Оғриқ қорин пастида, оралиқ ёки таносил аъзолари соҳасида, чов соҳасида бўлиши мумкин.
Жинсий алоқа вақтида оғриқ бўлишининг энг асосий сабаблари қуйида келтириб ўтамиз.
Эркакларда жинсий алоқа вақтида оғриқ Уретрит;
Таносил герпеси;
Олат уздечкаси калталиги ва унинг йиртилиши;
Простатит;
Везикулит;
Олат қийшиқлиги (Пейрони касаллиги);
Олат жароҳати;
Сийдик йўли жароҳати.
УретритСийдик йўли шамоллаши уретритда жинсий алоқада оғриқ ягона белги эмас. Қўшимча белгилар:
Тез-тез сийиш;
Сийдик йўлидан ажралма келиши;
Кўп ҳолларда сийдик йўлидан суртма олинганда кўплаб бактерия ва лейкоцит топилади.
Таносил герпесиБу ҳолатда жинсий алоқа вақтидаги оғриқ таносил аъзоларида ўзига хос характерли ўзгаришлар сабаб пайдо бўлади. Олат терисида кейинчалик эса шиллиқ қаватларида кўплаб майда пуфакчалар пайдо бўлади. Пуфакчалар вақт ўтиб ўзаро қўшилиб кетиши ҳам мумкин. Кейин пуфакчалар ёрилади. Шу вақтда сезувчан эрозиялар пайдо бўлади.
Олат уздечкасининг калталигиАгар олат уздечкаси калта бўлса жинсий алоқа пайтида тортишиш ва олат уздечкаси соҳасида оғриқ хисси бўлади. Баъзи ҳолларда уздечка узилиб, йиртилиб кетиши мумкин. Бунда уздечка калталиги ёки йиртилганлиги кўриниб туради
Простатит ва везикулитЖинсий алоқада оғриқ простатит ва везикулит учун унча хос эмас. Лекин бўлиб туради.
Одатда оғриқ интенсивлиги жинсий алоқа ва эякуляциядан кейин кучаяди. Жинсий алоқада оғриққа қўшимча бу ҳолатда яна қорин пастки қисмида, чов соҳаси ва оралиқда оғриқ бўлади.
Интерстициал циститИнтерстициал цистит фонида жинсий алоқа пайтида оғриқ бўлиши асосан аёлларда кузатилади. Қовуқ сийдик билан қанча тўла бўлса, жинсий алоқа вақтидаги оғриқ шунча кучли бўлади. Бундан ташқари беморда тез-тез сийиш ҳам кузатилади.
Эксперт: Абдулҳаев Файзулло, уролог-андролог.
Канал: https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog
101.0K viewsedited 16:52