Get Mystery Box with random crypto!

НЕКРОСПЕРМИЯ ВА АКИНОСПЕРМИЯ НЕКРОСПЕРМИЯ Уруғ суюқлигида с | DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

НЕКРОСПЕРМИЯ ВА АКИНОСПЕРМИЯ

НЕКРОСПЕРМИЯ

Уруғ суюқлигида сперматозоидларнинг яшашга яроқсиз бўлиши. Неркоспермия алдамчи ёки ҳақиқий ҳам бўлиши мумкин. Алдамчи бўлганда сперматозоидлар тикланиши мумкин. Ҳақиқий некроспермия камдан−кам учрайди, унинг сабаблари ҳанузгача аниқланмаган ва тайинли даволаш усули ҳам йўқ. Шу билан бирга қисман бўлган некроспермия ҳам урчаб утради, бунда тирик сперматозоидлар улуши 20 %дан кам бўлади. Баъзида сперматозоидлар ҳаракатчанлиги паст бўлганидан уни акиноспермия деб ҳам ўйлашади.

Некроспермия баъзида спермани текширув жараёнида сперматозоидларга бўяб ажратиб олувчи кимёвий модда таъсирида ёки бехосдан сперма текширилаётган найчага кимёвий модда тушиб қолишидан ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолатда вазиятга ойдинлик киритиш учун қайта таҳлил ўтказилади. Алдамчи ва қисман бўладиган некроспермия одатда астенозооспермия, акинезия натижасида келиб чиқади ва уни дори препаратлар воситасида даволаш мумкин. Ҳақиқий некроспермиянинг эса ҳозирча аниқ давоси йўқ.

АКИНОСПЕРМИЯ

Уруғ суюқлигидаги тирик спрематозоидларнинг буткул ҳаракатсизлиги ва уларда тухум ҳужайрани уруғлантириш қобилиятининг йўқолиши. Ушбу касалликнинг ҳам сабаблари тўлиқ ўрганилмаган. Лекин бунга кўпроқ жинсий безлар касалликлари (яллиғланиши), гормонал етишмовчилик ва бошқа сабаблар натижасида келиб чиқиши тахмин қилинади. Баъзида лаборатория шароитида сперма текширув олиб борилаётган пайтда уни сақлашда муҳит ҳароратининг кескин совуши (спермани лабораторияга тана ҳароратида сақлаган ҳолда олиб келиш керак, агар узоқроқ жойдан олиб келинадиган бўлса), тўғридан−тўғри қуёш нурлари таъсирида қолиши, спермани презервативда олиш каби ҳолталар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун акиноспермияни аниқ билиш учун сперма таҳлили 2−3 марта ўтказилиши зарур.

Эксперт: Жихангир ЧАКИЖИ , репродуктолог.
Нилуфар КАБИЛОВА, гинеколог.

Канал:
https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog