Get Mystery Box with random crypto!

Вирусни юқтирмаслик учун нима қилиш керак? Кўкрак бези сарато | DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

Вирусни юқтирмаслик учун нима қилиш керак?

Кўкрак бези саратонини самарали даволаш методлари бор, лекин бачадон бўйни саратони учун ҳали бундай методлар топилмаган. Шунинг учун бутун дунёда бу саратон туридан ўлишни камайтиришнинг ягона методи – ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш (скрининг). Охирги пайтларда ОПВга қарши эмлаш ҳам самара бераяпти.

ОПВнинг муайян белгилари йўқ. Агар кимдир бу вирусни юқтирган бўлса, уни даволаш учун катта маблағ талаб этилади. Шунинг учун аёлларимиз доимий тиббий кўрикдан ўтиб туришлари керак. Чунки фақат шу орқали вирус бор-йўқлигини билиш мумкин.

Аммо эмланадиган бўлса, касалланишнинг олди олинади, анча маблағ тежалади. Ҳеч ким олдиндан билмайди, бу касаллик ёш ва жинс танламайди.

2018 йилда вилоятлардаги туман тиббиёт бирлашмалари (ТТБ) қошида «Аёллар маслаҳатхоналари», «Ёш қизлар консультация марказлари» очилган. У ерларда гинекологлар бор, улар текширади.
Агар бачадон бўйни саратони билан касалланганлик бўйича шубҳага борса, вилоят ва туман марказларидаги онкологлар кўригидан ўтади. Бу касалликни аниқлаш учун бизда барча шароитлар бор.

ОПВ ҳақида баъзи фактлар

Онкологик беморларнинг 90 фоизида ОПВ аниқланган. 12 ёшгача қизларни ОПВга қарши эмлаш ушбу касаллик авж олишини 85 фоиз, 45 ёшдаги аёлларда 55 фоиз камайтиради.

Эрта жинсий алоқа. Бачадон бўйни саратонига жинсий алоқани эрта ёшда бошлаш сабаб бўлиши эҳтимоли кўп. Чунки ёшлик даврида аёллар тўқималари етарлича ривожланмаган ва жароҳатланишга мойил бўлади, бу эса хавфли ўсмалар келтириб чиқариши мумкин. 16 ёшгача жинсий алоқа қилинса, касалланиш хавфи 16 баробар, 16-19 ёшда эса 3 карра, 13-14 ёшда 26 баробаргача кучайиши илмий исботланган.

Тартибсиз жинсий ҳаёт. Жинсий шериклар сони ОПВ билан касалланиш даражасини оширади. Ҳаётида беш киши билан ётган одамда ОПВ деярли 100 фоиз бор деса бўлаверади.

Узлуксиз ва тартибсиз орал контрацептив воситаларини истеъмол қилиш. Лекин бунга ҳали узил-кесил илмий далиллар йўқ, чунки одатда орал контрацептивлардан фойдаланиш тартибсиз жинсий ҳаёт ёки жинсий муносабатларни барвақт бошлаш билан боғлиқ бўлади.

Эксперт: Дилором Турсунова.
Манба:
Minbar.uz
Канал: https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog