Get Mystery Box with random crypto!

Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда кўпаймоқдами? Бачадон бўй | DNK.UZ - Репродуктив (Жинсий) саломатлик

Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда кўпаймоқдами?

Бачадон бўйни саратони дунёда аёллар орасида энг кенг тарқалган онкологик касалликлардан бири. Ёш аёлларнинг бу хасталикдан ўлиши бўйича Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринга чиқиб олган.

”Ҳар йили Ўзбекистонда 1660 нафар аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинмоқда, – деган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова. – Мамлакатимизда йилига ўртача 600 га яқин аёл мазкур касаллик туфайли вафот этмоқда. Яъни ҳар куни деярли икки киши. Ушбу касалликни одам папилломаси вируси келтириб чиқаради”.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова мамлакатда нега бундай вазият юз берганини ва муаммони қандай ҳал этиш мумкинлигини гапириб берди.

Бачадон бўйни саратонига сабаб бўладиган одам папилломаси вируси (ОПВ) нима? @DNKuz

95-99 фоиз ҳолларда бачадон бўйни саратонини айнан ОПВ юзага келтиради. Бу вируснинг бир неча серотиплари мавжуд бўлиб, асосийлари – 16- ва 18-серотиплари ушбу саратонни келтириб чиқаради.

Дунё бўйича ОПВ билан касалланганлар сони ҳар йили 60 мингдан зиёдни ташкил қилса, Ўзбекистонда бир йилда 1660 та бемор рўйхатга олинади. Шундан 608 аёл вафот этади.

Ўзбекистондаги аҳвол қандай?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ОПВга қарши вакцинани ишлаб чиққан ва унинг олдини олиш учун эмлаш керак деган хулосага келган. ОПВга қарши эмлаш ишлари кўплаб давлатларнинг миллий эмлаш жадвалига киритилган, ҳозир 92 та мамлакатда ёш қизлар бепул эмланади.

Бу вирус билан нафақат аёллар, балки эркаклар ҳам касалланиши мумкин. У асосан репродуктив ёшдаги, яъни 24 ёшдан 45 ёшгача аёлларда кўп учрайди.

Бачадон бўйни саратони билан касалланиш бўйича Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринда туради. Шунинг учун ҳам бу муаммога алоҳида эътибор берилиб, бу вирусга қарши эмлаш миллий эмлаш жадвалимизга киритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияси билан Ўзбекистонда ҳам 2019 йилдан фақат 9 ёшли 400 мингга яқин қизлар бепул эмланади. Лекин 9 ёшдан катталар ҳам эмланиши мумкин, униси пулли.

2010 йилда ҳам Тошкент шаҳри, Андижон ва Навоий вилоятларида худди шу вакцинани эмлаш ўтказилган. Чунки бу ҳудудларда мазкур касаллик билан оғриганлар сони энг кўп кузатилган ва 8 минг қиз эмланган. Лекин вакцина ҳеч қандай ёмон асоратлар ёки таъсирлар келтириб чиқармаган. Ҳозирги кунда ўша қизларни доимий мониторинг қилиб турамиз, уларнинг кўпчилиги турмушга чиққан, она бўлишган.

Вакцинация нимага тўхтатиб қўйилган эди?

Биринчидан, бу вакцина жуда қиммат туради.
Иккинчидан эса уни сотиб олишга навбатда турган давлатлар жуда кўп.
Яна бир сабаби – вакцинани сақлаш учун Ўзбекистонда етарли шароит йўқ эди.

Вакцинанинг нархи қанча?

Ушбу вакцинанинг бир дозасини давлатимиз УНИCЭФ ёрдами билан 5,6 долларга (тахминан 47 минг сўм) сотиб олади ва 9 ёшли қизлар доимий бепул эмланади.
9 ёшдан катталар эмланмоқчи бўлса, бир қизни эмлаш учун давлатдан 12 доллар (100 минг сўмдан кўпроқ) маблағ ажратилади. Улар пулли эмлаш марказларида эмланиши мумкин.

Одам папиллома вируси қандай пайдо бўлади? @DNKuz

Бирор вакцинани қўллашдан олдин унинг натижалари, асоратларини ўрганамиз, таҳлил қиламиз. Ривожланган давлатларнинг тажрибаси ва учта вилоятдаги эмлаш натижаси яхши самара бергани учун ушбу вакцина миллий эмлаш жадвалимизга киритилди.

Папиллома вируси ташқи муҳитда аввалдан бор, ҳаммада ҳам бўлиши мумкин. 15 ёки 20-25 ёшдан ушбу вирусни юқтирсангиз, 20-25 йилдан кейин асоратлари юзага чиқади.
Ҳаммада ҳам эмас, айнан иммунитети пастларда, камқон ёки кучли стрессга тушган, тиббий сўз билан айтганда, шу вирусга мойил бўлган организмларда саратон касаллигига олиб келади.
Шунинг учун эмлашни 9 ёшли қизлардан бошламоқчимиз. Чунки бу ёшда иммунитет кучли бўлади ва эмлаш яхши самара беради. 2019 йилда 9 ёшлилар учун вакцинамиз бор, 2020 йилда эса 10-14 ёшлилар учун вакцина етиб келиши керак.

Давоми

https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog