Get Mystery Box with random crypto!

​​Хўжаобод тумани 40-ДИМИ тақдирига тизим раҳбариятининг мунос | Soyadagi siyosatchilar

​​Хўжаобод тумани 40-ДИМИ тақдирига тизим раҳбариятининг муносабати қайдай?

Хўжаобод туман Кенгаши бир гурух депутатларининг ўрганишларига кўра, 2021 йил ноябр ойида тумандаги 40-ДИМИ директори қайсидир сабабларга кўра ишдан бўшаш хақида ариза берган экан. Шунга кўра муассаса рахбари ишдан бўшатилибди.

Бироқ ушбу таълим муассасаси хозирги даврга келиб ўзининг яхши қўрсаткичлари бўйича туман ва вилоят миқёсида таълим бўйича 1-ўринда, Республика даражасида эса биринчи 10 таликка кирган таълим муассасаси хисобланади.

Лекин таълим муссасасани шу даражага кўтарилишига ўз мехнатлари ва салохияти билан эришган жамоа рахбари-мактаб директорини ишдан бўшаб кетишига шу тизимнинг рахбарлари кўз юмиб туриши ачинарли холат.

Биз туман Кенгашининг бир гурух депутатлари А.Маматов, Д.Алматов, Б.Саидов ва Э.Абдураимовлар ушбу таълим муассасасининг ватанпарвар жамоа мурожаатларига кўра, ушбу холатни ўрганишга киришдик ва айрим масалаларга ечим топиш мақсадида туман ХТБ мудири Ш.Хамдамов билан юзма-юз кўришиб гаплашиб олдик.

Ш.Хамдамов хам ўзининг айтишича мактабнинг бу ютуқларга эришишида директорнинг хиссаси катта эканлигини, бу таълим муассасасига Усмонов Очилбек Обидович раҳбар бўлиб келгандан буён мактабдаги мухит кескин ижобий томонга ўзгарганини тан олиб, Усмонов Очилбекни ўз вазифасини давом эттириши учун тумандаги тизим рахбари сифатида бор кучини ва имкониятини сарфлашини биз халқ вакилларига вада берди.

Биз халқ вакиллари- туман Кенгаши депутатлари ва Хўжаобод халки ушбу масала буйича тизим рахбариятидан ижобий ечим кутиб қолади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA