Get Mystery Box with random crypto!

​​Депутатлар қарори суд тартибида бекор бўлди. Аммо Суд тартиб | Soyadagi siyosatchilar

​​Депутатлар қарори суд тартибида бекор бўлди. Аммо Суд тартибида бекор бўлган қарордан депутатларнинг ҳабари борми?

Аввал ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилмаган масалалар сессия кун тартибида кўриб чиқилгангалиги рўкач қилиниб ноқонуний қарорлар қабул қилинаётганлиги тўғрисида ҳабар қилгандим. Тарих такрорланяпти!

Андижон туманлараро маъмурий суди томонидан 2021 йил 15 ноябр куни Андижон шаҳар, Найман кўчаси бўйида жойлашган низоли ерда очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Жавобгар Андижон шаҳар (депутатлари) Кенгашининг 2021 йил 27 сентябрдаги 22-33-1-29-Қ/21-сонли Андижон шаҳар ҳокимининг 2013 йил 25 октябрдаги 523-сонли қарорини бекор қилиш ҳақидаги хукмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Қонун талабларига асосланиб: суд аризачи Х.Каримовнинг жавобгар, яъни Андижон шаҳар (депутатлари) Кенгашига нисбатан шаҳар Кенгашининг 2021 йил сентябрдаги 22-33-1-29-Қ/21-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топган. Чунончи, жавобгар Андижон шаҳар (депутатлари) Кенгашидан аризачи фойдасига 270.000 сўм давлат божи, 21.600 сўм почта харажатлари ундирилиши назарда тутилган.

Шаҳсан менда савол туғиляпти. Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг 2021 йил 27 сентябрь кунги 22-33-1-29-Қ/21-сонли, Андижон шаҳар ҳокимининг 2013 йил 25 октябрдаги 523-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисидаги масала кўрилганлиги ўйлантириб қўйди?

АбВГД-ғалати эмасми, ҳамма хохлаганини қиловерадими? 2021 йил 27 сентябрь кунги хеч қандай сессия ўтказилмаган-ку!. Қолаверса, 23 сессия 2021 йил 3 сентябрда ўтказилган бўлса нима учун 2021 йил 27 сентябрь кунги 22-33-1-29-Қ/21-сонли қабул қилинмоқда? Кимдур нима бўлаётганини тушунтириб бера оладими?

П/С. Кенгашнинг алоҳида хисоб рақами бўлмаса жами 291.600 сўм кимдан ундириладикина... Масаланда..) Кенгаш депутатларининг ҳабарисиз яна нечта ноқонуний қарорлар чиқарилган экин?

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA