Get Mystery Box with random crypto!

​​#Таъсирли Ҳали улгураман... кейинроқ бажараман.... Росулул | Foydali KUN (Namoz vaqti)

​​#Таъсирли

Ҳали улгураман... кейинроқ бажараман....

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам даврларида донғи Ямандан Дамашққача кетган Аъшо исмли шоир яшаган. У Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида эшитиб, Қуръондан баъзи оятларини тинглагач, “Бориб унинг динига кирай”, деб Маккага йўл олди. Кун ботай деганда дўсти Утба ибн Робианинг уйига етиб келди. Шу кеча унинг меҳмони бўлди. Мақсадини айтди ва чарчагани сабабли қолди. Утба ибн Робиа Аъшонинг мақсадини Абу Жаҳлга етказди. Абу Жаҳл ўша кеча мижжа қоқмай чиқди. Шундай улуғ шоир ислом динига кирса, мусулмонларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшилишидан қўрқди. Тонгдан Аъшо билан кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашгач, шоир мусулмон бўлмоқчилигини яна таъкидлади. Абу Жаҳл сўради:

- У ҳолда Муҳаммад алайҳиссалом зинони тақиқлаганини биласанми?

- Ёшим улғайиб, зино ҳам хуш ёқмай қолган. Мен учун ундан сақланиш қийин бўлмайди.

- Майли-ку, лекин ичкилик ҳам тақиқланган у динда...

Ичкиликни яхши кўрадиган Аъшога бу муаммо эди. Ўйлаб туриб: “Унда яхшиси ҳозир уйга қайтиб, бир йил тўйиб-тўйиб шароб ичиб, кейин келаман”, деди ва хайрлашиб кетди. Сўнг буткул ичкиликка берилди. Аммо тутган жойидан кесадиган, олмасдан кетмайдиган ажал ўз ишини қилди. Аъшо бир йил ўтмай ҳаётдан кўз юмди. (Ибн Ҳишом “Сийра”)

Шундай истеъдодли шоир нафсининг кўйига кирди ва Расули акрамга саҳоба бўлишдек абадий саодатни қўлдан бой берди. Ҳозирги кунимизда ҳам алданган аъшолар йўқ эмас. Гўё ҳавои нафсимиз ёки шайтон васвасаси Аъшони алдаган Абу жаҳл каби ҳали улгуришимизни айтиб, бизни доим яхши амал қилишдан қайтармоқчи бўлади.

Ҳали улгураман....

Muxlisuz

@hikmatlii