Get Mystery Box with random crypto!

💞Diydor Shirin💞

Telegram kanalining logotibi diydor_shirin — 💞Diydor Shirin💞
Kanal manzili: @diydor_shirin
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 211.51K
Kanalning ta’rifi

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹
Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰
Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫
Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰
Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻
Kanal sotilmaydi!

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 265

2023-02-04 07:10:11
Аллохдан бошқасига эгилманг!

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
4.0K views04:10
Ochish/sharhlash
2023-02-04 07:05:05
Ўзинг жуфт яратдинг, жуфт юрсин доим,
Бир - бирин десинлар - «Қуёшим - Ойим»
Дилдаги ўтинчим тингла Худойим,
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин..!

Майли соч оқарсин, киприк
қошгача,
Айирма ҳеч йўғи тўқсон ёшгача....
Барибир покиза турмуш бошқача,
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин..!

Айрилиқ дилларга ғам-кайғу солар,
Мехр ва оқибат буткул йўқолар.
Фарзандлар кўзлари жавдираб қолар.
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин..!

Эй Аллоҳ! Йўл кўрсат, қалбларимиз оч...
Яхшилик, диёнат уруғини соч.
Эркаксан, аёлсан
жохилликдан қоч,
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин..!

Ёлғизлик-қаритиб эрта сўлдирар,
Ёлғизлик-дилларни дардга тулдирар.
Ёлғизлик-инсонни эрта ўлдирар,
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин..!

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
3.6K views04:05
Ochish/sharhlash
2023-02-04 03:40:03
#Хайрли_тонг

Aссалому алайкум. Ҳафтанинг шанба куни муборак бўлсин

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!



Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
8.8K views00:40
Ochish/sharhlash
2023-02-04 02:20:07
#Ҳайрли_тонг

Тонгда уйғонишнинг ўзи бир мўъжиза! Биз буни доим такрорлангани учун ҳам унча ҳис этмаймиз.

Ассаламу Алайкум! Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Эзгу ишларда ўзиб кетувчилардан бўлиш сиз-у бизларга насиб этсин!

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
5.8K views23:20
Ochish/sharhlash
2023-02-03 19:21:07
Қумлоқларга кўмиб болалигимни,
Темир шаҳар аро Ишқни ахтардим.
Ай, дунё, билмайсан, оёғинг қучиб,
Қон йиғлаб, тангрига сени мақтардим...

Мен эмас, қувғинди Одам ғалати -
Йиртар ошиғининг яқоларини.
Ё ўтда ёқади, ё хочга осар,
Сўнгагидан танир даҳоларини...

Таниқли журналист Абдукарим Мирзаевдан гўзал ва таъсирли шеър ижроси.

Шеър муаллифи: Шуҳрат Ориф

Хайрли тун!
Қалбингиз муҳаббат ва соғинчдан ором топсин!

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
4.7K views16:21
Ochish/sharhlash
2023-02-03 18:21:34
Хақиқий ўзбек ота-она

Бу муаммо бўйича ҳеч қайси психолог ёрдам бера олмаса керак, чунки бу бизнинг қонимизда бор

Сизнинг оилангиз ҳам, танишларингиз ҳам шундайлиги аниқ ))

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
5.1K views15:21
Ochish/sharhlash
2023-02-03 18:01:08
Ўзи нон тишласа, синглисини эслайдиган акалар омон бўлсин!

"Бугун қандай тонг отқизди экан, жўжабирдай жон-нима еб, нима ичаяпти экан?" дея мушфиққинасини кўнглининг бир чеккасидан ўтказаётган оғалар саломат бўлсин!

Опасининг маҳалласи четини босиб ўтаётиб, рулни жигарининг уйи томон бураётган укаларнинг ажру савоби амал дафтаридан тўлиб-тошиб кетсин!

Ота-онадан кейин мушфиқасини ёлғизлатмаган, тўйида елка тутиб, азасида таскинларнинг энг малҳамини айтган биродарлар, жон жигарлар омон бўлсин!

Сиз бор-опангизнинг кўнгли тоғ, сиз бор- сингилларнинг бағри осмон!

Сиз бор-мусофирлик асл тақдири бўлган аёл зотининг дийдор талаб қилиб келадиган остонаси бор!

Омон бўлсин, жигаржонли акалар!

Эсон бўлсин, қиёматда ота-онасининг кўзига дадил боқишни ният қилган укалар!

Умму Зайнаб Умму

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
5.5K views15:01
Ochish/sharhlash
2023-02-03 17:58:19
12 ТА ҚУЧОҚ МЕТОДИКАСИ

Агар болангизни бир кунда ҳеч бўлмаса 4 марта қучоқлашсангиз, бу унинг ер сайёрасида нормал инсонлар қаторида бўлишига ёрдам беради.

8 таси унинг фаоллигини таъминлайди. Кучли инсон бўлиб етишади.

12 ва ундан ортиқ бағрингизга босганингизда эса унинг организми ўсиб ривожланиши аниқланган.

Яна бир факт, болангизни қучоқлаб ўпиб қўйиш - сиз ота-оналарнинг ҳам саломатлигингиз ва руҳий хотиржамлигингизга ижобий таъсир кўрсатиб иш коэффициентингизни оширади

Яқинларга Ҳам Улашинг

@FOYDALI_MENGA
4.8K views14:58
Ochish/sharhlash
2023-02-03 16:43:33 "УМР МАЗМУНИ"

Еб емай, кийиб киймай,
Ҳашамат уй қураман.
Яшашдан зўр максадим,
Бадаванг тўй киламан.

Оғриса нима, тишим
Турибди-ку илиниб.
Кўйлагимнинг гуллари ,
Фаркланяпти билиниб.

Кийим жавонда тўрт хил,
Тўрт фаслга кўйлак бор.
Ортикса сарф-ҳаражат,
Қайси аёлга даркор?

Миришкор ҳар аёлнинг,
Бўлса маъниси, эпи,
Фарзанди улгайгунча,
Сандикка сиғмас сепи.

Бекорчи вакт ва пул йук,
Кафеларда юрмоққа,
Қарисам улгураман,
Ҳаёт гаштин сурмоққа.

Ўн беш мингдан билет об,
Концерт кўриб нетаман?
Сабр қилсам ўн беш кун,
Дискига хам етаман.

Шаҳарларга саёҳат,
Менга зарур кептими?
Пули куйган азамат,
Шуни роҳат дебдими?

«Тирикчилик» деган аждар,
Бир томонда турганда.
Сира қулоқ солмайман,
Юрак беҳол урганда.

«Орзу-хавас» номли пари,
Мени имлаб чакирар,
Югуриб етолмасам,
Етиб ол деб дўқ урар.

Ўпкам тўлиб оғзимга,
Охир бўлмай йиқилгум,
Хушимдан кетсам ҳамки,
Хаёлимда тўй килгум:

«Тўй-тўйласам қанийди,
«Зарҳал», «Наврўз», «Версал»да.
Артистлардан энг зўри,
Қаани турса «дежур»да.

Қўш карнай-ю, қўш сурнай,
Хизматда қўш ногора.
Сарф –ҳаражат ўзимдан,
Килиб юрманг тоғора.

Дастурхонда ҳар не бор,
Турфа салат, икралар.
Қизил икра сарёгли,
Нон устидан суркалар.

Манов банан, кокос, киви,
Бунисини билмадим,
Бозорда турган экан,
Униям хафа килмадим.

Хаммасидан оз-оз енг,
Ошкозонни тўлдирманг,
Хали ўн хил овқат бор,
Иштахангиз ўлдирманг.

Тўрт юзта меҳмонимга,
Накд қирқта қўй сўйилган,
Бари мурчлаб,зиралаб,
«Тандир» қилиб қўйилган.

Киши бошига битта,
«Дўмбок жўжа» дир ҳозир.
Алоҳида келади,
Лаганда қарта-қази.

«Шайтон суви» бўлмаса,
Тўй ҳечам қизимайди.
Бўлса ҳамки саратон,
Давра ҳам исимайди.

Тўй бошлангач гал бермас,
Бир-бирига артистлар.
Даврани тўлдиради,
Зебо –раккоса кизлар.

«Товус» рақси ва «Илон»,
Рақсидан хам бўлади.
Завқ улашган мезбоннинг,
Роса кўнгли тўлади.

Тўй охирида келин-
Салом қилиш бир «мода».
Кўролмаган душманларим,
Кўнгли бўлсин алағда.

Шу пайт келин-қизимга,
Она бўлиб ёкаман,
100 грамлик тилло колье,
Виқор ила тақаман.»

...Бир махал сув сепишиб,
Келтиришди хушимга.
Роса баҳра оляптувдим,
Кўраётган тушимдан.

Ҳаётда бу тушимнинг ,
Бўлар қачон рўёби?
Унгача сарғаймасми,
Менинг умр китобим?...

…Ўйламасдан ўзимиз,
Қулмиз орзу-хавасга,
Меъёрдан ошган хавас,
Айланаркан хасадга

Ушбу хасад кўр килар,
Аввало кўзимизни.
Аста-секин мавҳ этар,
Танамиз, ўзимизни.

Умримизнинг мазмуни,
Наҳот шундан иборат?
Савобли амаллардан,
Қурмаймизми иморат?

Бу «беш кунлик дунё»да,
Биздан не хам қоларди?
Тош босса гунохимиз,
Ким ортмоқлаб оларди?

Чин бандага хос яша,
Кўзингни оч эй , инсон!
Бу дунёнинг дастури:
«Меъёр-асосий мезон!»

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
5.0K views13:43
Ochish/sharhlash
2023-02-01 19:52:37
Хайрли Тун

Ҳаёт - афсонавий, сахий ва ҳайратда қолдирувчи совға.

Ҳар бир кунда ҳаётдаги мўъжизалар учун шукрона айтинг.

Атроф-олам ҳам сиз каби раҳмат, шукрона эшитишни яхши кўради. Шукур қилинг ва янада кўпроғига эришинг.

Бу айни ҳақиқатга ишонишга сизни чақириб қоламан...

Хайрли тун азизларим мехр нурингиздан барчани бахраманд қилинг......

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN
454 views16:52
Ochish/sharhlash