Get Mystery Box with random crypto!

'УМР МАЗМУНИ' Еб емай, кийиб киймай, Ҳашамат уй қураман. Яшаш | 💞Diydor Shirin💞

"УМР МАЗМУНИ"

Еб емай, кийиб киймай,
Ҳашамат уй қураман.
Яшашдан зўр максадим,
Бадаванг тўй киламан.

Оғриса нима, тишим
Турибди-ку илиниб.
Кўйлагимнинг гуллари ,
Фаркланяпти билиниб.

Кийим жавонда тўрт хил,
Тўрт фаслга кўйлак бор.
Ортикса сарф-ҳаражат,
Қайси аёлга даркор?

Миришкор ҳар аёлнинг,
Бўлса маъниси, эпи,
Фарзанди улгайгунча,
Сандикка сиғмас сепи.

Бекорчи вакт ва пул йук,
Кафеларда юрмоққа,
Қарисам улгураман,
Ҳаёт гаштин сурмоққа.

Ўн беш мингдан билет об,
Концерт кўриб нетаман?
Сабр қилсам ўн беш кун,
Дискига хам етаман.

Шаҳарларга саёҳат,
Менга зарур кептими?
Пули куйган азамат,
Шуни роҳат дебдими?

«Тирикчилик» деган аждар,
Бир томонда турганда.
Сира қулоқ солмайман,
Юрак беҳол урганда.

«Орзу-хавас» номли пари,
Мени имлаб чакирар,
Югуриб етолмасам,
Етиб ол деб дўқ урар.

Ўпкам тўлиб оғзимга,
Охир бўлмай йиқилгум,
Хушимдан кетсам ҳамки,
Хаёлимда тўй килгум:

«Тўй-тўйласам қанийди,
«Зарҳал», «Наврўз», «Версал»да.
Артистлардан энг зўри,
Қаани турса «дежур»да.

Қўш карнай-ю, қўш сурнай,
Хизматда қўш ногора.
Сарф –ҳаражат ўзимдан,
Килиб юрманг тоғора.

Дастурхонда ҳар не бор,
Турфа салат, икралар.
Қизил икра сарёгли,
Нон устидан суркалар.

Манов банан, кокос, киви,
Бунисини билмадим,
Бозорда турган экан,
Униям хафа килмадим.

Хаммасидан оз-оз енг,
Ошкозонни тўлдирманг,
Хали ўн хил овқат бор,
Иштахангиз ўлдирманг.

Тўрт юзта меҳмонимга,
Накд қирқта қўй сўйилган,
Бари мурчлаб,зиралаб,
«Тандир» қилиб қўйилган.

Киши бошига битта,
«Дўмбок жўжа» дир ҳозир.
Алоҳида келади,
Лаганда қарта-қази.

«Шайтон суви» бўлмаса,
Тўй ҳечам қизимайди.
Бўлса ҳамки саратон,
Давра ҳам исимайди.

Тўй бошлангач гал бермас,
Бир-бирига артистлар.
Даврани тўлдиради,
Зебо –раккоса кизлар.

«Товус» рақси ва «Илон»,
Рақсидан хам бўлади.
Завқ улашган мезбоннинг,
Роса кўнгли тўлади.

Тўй охирида келин-
Салом қилиш бир «мода».
Кўролмаган душманларим,
Кўнгли бўлсин алағда.

Шу пайт келин-қизимга,
Она бўлиб ёкаман,
100 грамлик тилло колье,
Виқор ила тақаман.»

...Бир махал сув сепишиб,
Келтиришди хушимга.
Роса баҳра оляптувдим,
Кўраётган тушимдан.

Ҳаётда бу тушимнинг ,
Бўлар қачон рўёби?
Унгача сарғаймасми,
Менинг умр китобим?...

…Ўйламасдан ўзимиз,
Қулмиз орзу-хавасга,
Меъёрдан ошган хавас,
Айланаркан хасадга

Ушбу хасад кўр килар,
Аввало кўзимизни.
Аста-секин мавҳ этар,
Танамиз, ўзимизни.

Умримизнинг мазмуни,
Наҳот шундан иборат?
Савобли амаллардан,
Қурмаймизми иморат?

Бу «беш кунлик дунё»да,
Биздан не хам қоларди?
Тош босса гунохимиз,
Ким ортмоқлаб оларди?

Чин бандага хос яша,
Кўзингни оч эй , инсон!
Бу дунёнинг дастури:
«Меъёр-асосий мезон!»

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN