2022-04-22 17:07:26
ТАҲОРАТ САБОҚЛАРИ (33-қисм)
ТАҲОРАТНИНГ СУННАТЛАРИ
Савол: Мисвок ва тиш чўткаси ҳам бўлмаса нима қилади?
Жавоб: Мисвок ва тиш чўткаси бўлмаса бармоқлари билан тишларини ювади. Бунда ўнг қўл билан оғзига сув олиб, ўнг томон тишларини бош бармоғи билан, чап томон тишларини кўрсаткич бармоғи билан ишқалаб ювади.
Савол: Сақич чайнаш мисвок ўрнига ўтадими?
Жавоб: Сақич чайнаш аёлларга мисвок ўрнига ўтади (“Баҳру-р-роиқ”). Аммо, эркакларга сақич чайнаш чиройли иш эмас, балки макруҳдир, деб ҳисобланади.
Савол: Ёнбошлаб мисвок тутиш мумкинми?
Жавоб: Ёнбошлаб мисвок тутмоқлик макруҳдир.(“Сирожу-л-ваҳҳож”)
(Илҳом Қаҳҳоровнинг “Шариатни мукаммалроқ билайлик” китобидан)
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
@DiniyHD
➥ Каналга уланинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFM0sduhQQCOEvQxbg
14.7K viewsedited 14:07