Get Mystery Box with random crypto!

Турк баклава 5 дақиқада Юфка баклавалик хамир 1 пачка Фис | Dilrabo_tastyfood🥘🍕🥞🍰🍧🍦

Турк баклава 5 дақиқада
Юфка баклавалик хамир 1 пачка
Фисташка (хондонписта) 150-200 гр
Сарёғ 200 гр
Сироп:
Шакар 1,5 стакан (300 гр)
Сув 1 стакан 200 мл
1 дона Лимон бўлак
Тайёрланиши:
Баклава хамирини очамиз эритилган сарёғ суртамиз 1 қават ўзига (устига) ва майдаланган фисташка сепамиз кўп қилиб Рулет шаклида ўраб оламиз зич қилиб (хамир қалин бўлса ярмини ўранг) ва кесиб чиқамиз! Кекс қолипига жойлаб чиқамиз ва эриган сарёғни суртамиз ораларига кириши керак Қиздирилган духовкага 180* га 35-40 дақиқага қўямиз қизаргунча! Сироп: шакар+сув+лимон бўлак солиб газда 10-12 дақиқа қайнатамиз ва совутамиз Баклава иссиқлигида совуган сироп қуямиз ва фисташка билан безатиб музқаймоқ билан столга тортамиз
Жудаям мазали баклавамизни тайёрлаш жараёнига 5 дақиқа вақтингиз кетади холос