Get Mystery Box with random crypto!

Мусофир юртида юрган барчани, Омадини бергин Қодир Худойим. | Дилмурод Акбар шеърлари канали

Мусофир юртида юрган барчани,
Омадини бергин Қодир Худойим.
Излаб келган яхши ризқ-у, ақчани...
Ўзинг қўлла, мададкори бўл доим...

Оиласи юрагида соғинчда,
Юрт ишқида қалби олов, чўғ бўлса...
Бирим икки бўлсин деган илинжда,
Дилини тирнаган армон йўқ бўлса.

Қанча оғир машаққатга келиб дуч,
Барчасини енгиб ўтган мусофир...
Фазлинг билан кучларига қўшиб куч,
Барокотли пул топишга қил қодир...

Аллоҳ сенинг изнинг билан бўлар иш,
Ҳамма, ҳамма мусофирни қўллагин.
Бир кун ортда қолиб ҳамма ғам, ташвиш,
Уйига соғ, бой, бахтиёр йўллагин...

Илтожомни қабул қилгин Худойим,
Қўлим очиб, айтганларим муножот.
Ижобатлар бўлсин эзгу дуойим,
Сен оламлар шоҳи, танҳо беҳожат...

Дилмурод Акбар шеъри