2022-09-30 21:02:10
1-октабр. Устоз ва мураббийлар куни.
Ўтди неча йил-у , неча асрлар.
Туғилди донишманд, неча минг олим.
Навоий, Қодирий, Темур, Бобурлар.
Уларга берган сабоқ, устоз, муаллим.
Бирдек айтадики, барча тил, миллат.
Ешини фарқи ёқ, улашиб таьлим.
Келажак кўзгуси, оламга ибрат.
Илим чироғисиз, устоз, муаллим.
Хаётни ўхшатиб, мисли дарахтга.
Сиз илдиз бўлсангиз, танаси халқим.
Ёш авлод айланар, барг ва мевага.
Чинордек боқий бўлинг, устоз, муаллим.
Сиз учун атадим, икки мисра байт.
Билмадим сизларсиз, бўлар эдим ким.
Юракдан сўзладим, ўйлаб узоқ пайт.
Хизматда чарчаманг, устоз, муаллим.
Рустамбек Кудратов 30.09.2021
@Dildagigaplar_ru
37 viewsРустамбек Кудратов , 18:02