Get Mystery Box with random crypto!

Ота Дунёда суянчим ёлғиз қалқоним. Сиз билан отажак тонгларим | Сўйласин диллар

Ота

Дунёда суянчим ёлғиз қалқоним.
Сиз билан отажак тонгларим ота.
Бойлигим борлиғим жон-у жахоним.
Доим омон бўлинг биз учун ота.

Бизларни ўйлайсиз фарзандим дея.
Рисқ териб кўчада азоблар торта.
Дард чексак биз учун ич-ичдан куя.
Ўзингиз ўйламай ўйлабсиз ота.

Тонг сахар ухламай дуволар қилиб.
Мехнат томон яна кетасиз шоша.
Не топсангиз қўлда келасиз кулиб.
Мехрингиз дарёдек тошади ота.

Пешона тер билан боқиб бизларни.
Не захмат қай тикон қўлларга бота.
Улғайиб ўстириб ўғил қизларни.
Қўлингиз ўпаман ўпаман ота.

Онам билан бирга соғ-у саломат.
Бизнинг бахтимизга бўлинглар омон.
Шукурлар айтаман айтиб саловат.
Сизлар бор сўнмайди ғурурим осмон.

Рустамбек Кудратов 02.10.2022

@Dildagigaplar_ru