Get Mystery Box with random crypto!

Навбатдаги учрашув Қарши шаҳридаги “Маҳаллот” маҳалласида ташк | Farxod Zayniyev

Навбатдаги учрашув Қарши шаҳридаги “Маҳаллот” маҳалласида ташкил этилди.

“Маҳаллот” ва Амир Темур маҳалла фаоллари билан ўтказилган учрашувда нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Эътиборлиси, очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, таъсирчан жамоатчилик назорати меҳанизмларидан кенгроқ фойдаланиш ҳамда таълим-тарбия жараёнида ота-оналарнинг маъсулиятини янада ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, шу кунларда мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва уни рўёбга чиқаришда халқимизнинг хоҳиш-истаги, эзгу мақсадлари ифодаси сифатида демократик ислоҳотларни мантиқий давом эттириш бўйича уларнинг таклиф ва ташаббуслари эшитилди.

Тадбир сўнггида, бугунги кунда ҳудудда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича уларнинг мурожаатлари тингланди.

Кўтарилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

@deputat_f_zayniyev