Get Mystery Box with random crypto!

Қарши шаҳар “Боғишамол” маҳалласида яшовчи аҳоли билан учрашув | Farxod Zayniyev

Қарши шаҳар “Боғишамол” маҳалласида яшовчи аҳоли билан учрашув ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзидаги учрашувда, дастлаб, мустақиллик йилларида ижтимоий-сиёсий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва бунёдкорлик ишлари ҳақида фикр алмашилди.

Шундан сўнг, ҳозирда аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни ҳал етиш юзасидан уларнинг таклифлари эшитилди.

Жумладан, ҳудудда жамоат транспортини ривожлантириш, табиий газ билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ва хонадонларни оқова сув билан таъминлаш каби мурожаатлар келиб тушди.

Шунингдек, оғир иқлим шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жавобгарлик ва назоратни янада кучайтириш, дарахтларни парваришлаш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш ҳақида маҳалла фаоллари томонидан кўплаб таклифлар билдирилди.

Кўтарилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Муддат талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли давлат органларига депутатлик сўрови юборишга келишиб олинди.

@deputat_f_zayniyev