Get Mystery Box with random crypto!

Эндиликда корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажрати | Farxod Zayniyev

Эндиликда корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Бунда:

- 1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;

- 10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;

- 100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

Шундан келиб чиқиб 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.

Айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди.

2023 йил 1 январдан:

- кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғининг фақат 50 фоизини тўлайди;

- мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;

- соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботлари жорий этилади;

-қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилади.

Шунингдек, тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 триллион сўмлик қарзларидан бутунлай воз кечилади.

Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади.

Савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади ва биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан.

@deputat_f_zayniyev