Get Mystery Box with random crypto!

Миришкор туманида томчилатиб суғориш ускуналарини ўзлаштирган | Prokuratura Departamenti

Миришкор туманида томчилатиб суғориш ускуналарини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги 6 та фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига хориждан олиб келинган томчилатиб суғориш ускуналарини ер майдонларига ўрнатмасдан бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 2,9 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz