Get Mystery Box with random crypto!

Ширин шаҳрида тадбиркор манфаатларига 715,5 млн сўм зарар етка | Prokuratura Departamenti

Ширин шаҳрида тадбиркор манфаатларига 715,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан “O’.” АЖ Сирдарё вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.А.” МЧЖ собиқ мансабдор шахслари лизинг шартномаси асосида МЧЖга етказиб берилган 1 дона “ТТЗ-811” русумли тракторини бошқа шахсларга сотиб юборилганлиги, шунингдек 9 дона “TTZ-811” русумли тракторга шикаст етказиб, “O.” АЖ манфаатларига 715,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz