Get Mystery Box with random crypto!

Global Halal кундалиги Офисда қаерга сармоя киритган яхши, де | Dengiz ortidan

Global Halal кундалиги

Офисда қаерга сармоя киритган яхши, деган мавзуда баҳс кетмоқда. Дизайнеримиз Сардоржон Давлатов:
- Энг фойдали инвестиция - қўй. Қўйга тикилган пул бир неча марта фойда келтиради, - деди.

Жасурбек Асқаров ҳам ўз позициясини билдирди:
- Мен ҳалол акцияларга тиккан бўлардим. Айтишларича, фойда 1 га юз, ундан ҳам кўп бўлиши мумкин экан.

Бош муҳаррир Санжар Саид эса бошқа фикрда экан:
- Мен музораба битими бўйича Iman Invest’га пул тикдим. Йиллик даромад 27-30 фоиз атрофида экан.

Суҳбатимизга қулоқ солиб турган компания раҳбари Саидазиз Аъзамов гапга қўшилди:
- Сизлар ўзларингизга инвестиция киритинглар: курсларда, малака оширишда ўқинглар, шу энг рентабелли сармоя...

#globalhalalkundaligi