Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Давлат божхона қўмитасининг Адлия | Deklaratsiya_uz

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат божхона қўмитасининг Адлия вазирлигида 2021 йил 4 майда 3296 рақам билан давлат рўйхатига олинган қарори билан "Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

Низога мувофиқ

дастлабки декларациялашда товарлар чегара божхона постларига етиб келгунига қадар хавфларни ва белгиланган талабларга риоя этилганлиги даражасини олдиндан баҳолаш орқали товарларни божхона расмийлаштируви соддалаштирилди;

даврий декларациялашда бир хил товарларни божхона чегараси орқали бир шахс томонидан мунтазам равишда олиб ўтилганда бир маротаба божхона юк декларациясини тақдим этиш орқали божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;

Шунингдек, Низомда товарларни декларациялаш жараёнида иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланди.

Қарор расмий эълон қилинган санадан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг қуйидаги қарорлари билан айрим ҳужжатлар ўз кучини йўқотади:

“Бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг божхона расмийлаштирувини даврий божхона юк декларацияси тақдим қилиш йўли билан амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қарори Адлия вазирлигида 2021 фил 4 майда 3037-1 рақам билан давлат рўйхатига олинди;

“Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қарори Адлия вазирлигида 2021 фил 4 майда 2418-5 рақам билан давлат рўйхатига олинди.

Ушбу қарорлар расмий эълон қилинган санадан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Канал
https://t.me/deklaratsiya_uz