Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Давлат божхона қўмитасининг Адлия | Deklaratsiya_uz

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат божхона қўмитасининг Адлия вазирлигида 2021 йил 6 майда 3220-1 рақам билан рўйхатга олинган қарорига мувофиқ “Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Низомга киртилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра,

“экспорт” божхона режимига расмийлаштирилган БЮДлар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитларига оид маълумотлар ўзгарган ҳолларда БЮДга ўзгартириш киритиш талаби бекор қилинади;

БДТнинг 3 (Қўшимча варақлар), 5 (Товарлар номларининг умумий сони), 28 (Молия ва банк маълумотлари) ва “B” (Ҳисоб-китоб тафсилотлари) графаларини тўлдириш тартиби белгиланди ва 14, 50, 54-графаларининг тўлдириш тартибига аниқлик киритилди;

БЮДга киритилган ўзгартиришни ифодаловчи белгини БЮДда қайд этиш мақсадида, божхона органларига тузатиш киритилган БЮДнинг “D” графасида расмийлаштирилган БДТнинг рўйхат рақамини қайд этиш талаби киритилди;

БЮД билан боғлиқ бўлмаган БДТга оид маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби белгиланди.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Канал
https://t.me/deklaratsiya_uz