Get Mystery Box with random crypto!

Қаҳрамон Вест Бром - Ливерпуль. 95-дақиқа ва ҳисоб 1:1. Агар | Даврон Файзиев

Қаҳрамон

Вест Бром - Ливерпуль. 95-дақиқа ва ҳисоб 1:1. Агар шундай тугаса Ливерпуль Чемпионлар лигаси учун курашда имкониятни қўлдан чиқариши мумкин. Бурчак тўпи белгиланди. Сўнгги имконият бўлгани учун рақиб жарима майдонига дарвозабон Беккер ҳам етиб келди. Узатма ҳам айнан у томон борди. Алиссон барчадан баланд сакраб тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Ана драма! Видеода ҳаммаси бир неча секундда ўтиб кетади, шунинг учун вазиятни батафсил таърифлагим келди. Англия чемпионати АПЛ бўлибдики фақат 6 дарвозабон гол урган.
Беккер Ливерпуль учун умид қолдирди. Кейинги турда Челси - Лестер ўйини бўлиб ўтади ва улардан бири ёки иккиси ҳам очко йўқотади. Ливерпуль ўз ўйинини ютса Беккернинг қаҳрамонлиги жамоани тўртликка олиб киради. Сўнгги тур эса ёнади.

t.me/Davron_Fayziev