Get Mystery Box with random crypto!

Мадрид ўзгаришлар остонасида. Шунчаки гап-сўз эмас, ҳақиқатг | Даврон Файзиев

Мадрид ўзгаришлар остонасида.

Шунчаки гап-сўз эмас, ҳақиқатга айланиб бормоқда. Реал Мадрид мураббийликка Массимилиано Аллегрини таклиф этмоқчи. Зинедин Зидан кетади. Ҳали факт бўлмасада, анча нуфузли манбалар хабар қилишяпти. Ҳатто чемпион бўлса ҳам қолиш имкониятлари ёки нияти минимал даражада.

Реал март ойида биринчи бор Аллегри билан алоқага чиққан. Ҳозир музокаралар охирги босқичга етиб келган. Икки томоннинг якуний келишуви кутиляпти.

Мабодо нимадир бўлиб келишувга эришилмаса, Рауль бош мураббий бўлишга асосий даъвогар экан. Клуб афсонаси қачондир бошқарувни олади. Айнан ҳозир эртамасмикин... Тўғри, ўринбосарлар таркибида тажриба тўплади, ёшларнинг чемпионлар лигасини ютди. Пирло варианти бўлмайди ҳар ҳолда. Дарвоқе Ювентус ҳақида. Зиданни айнан Туринда кутишмоқда. Мантиқан ҳаммаси тўғри. Расмий тасдиқни кутамиз.

t.me/Davron_Fayziev