Get Mystery Box with random crypto!

Парклар - ижтимоий неъмат. Айниқса, бугунги экологик оғир шаро | davletovuz

Парклар - ижтимоий неъмат. Айниқса, бугунги экологик оғир шароитда бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Бу ижтимоий неъмат хусусийлаштирилмаслиги, хусусий қўлларга турли номлар остида берилмаслиги керак.

Агар ташландиқ бўлиб қолган бўлса, унинг ечими хусусий секторга беришда эмас. Атайин қаровсиз қолдириб, молиявий ресурс ажратмасдан ташландиқ ҳолга келтириб, кўзни шамғалат қилишдан бошқа нарса эмас бу. Баландпарвоз ваъдаларга ишонмаслик лозим.

Парклар шаҳар танасининг ўпкаси. Уни ижарага бериш мумкин эмас. Ҳар йили миллиардлаб маблағлар қурийдиган кўчат ва гулларга сарфланади. Ўша пулнинг арзимаган қисмини паркларга ажратишса, ўша жойни сўлим ҳолда ушлаш мумкин бўлар эди.