Get Mystery Box with random crypto!

InfinBANK энди пойтахт марказида Куни кеча InfinBANK'нинг Тош | davletovuz

InfinBANK энди пойтахт марказида

Куни кеча InfinBANK'нинг Тошкент марказидаги янги офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Банкнинг ўз концепцияси ва мақсадларига монанд лойиҳалаштирилган бино эскича кабинет тизимидан воз кечди. Энди ходимлар Open Space услубида эркин мулоқот, қулайлик ва очиқликни таъминловчи замонавий иш ҳудудида хизмат кўрсатишади.

Бундан ташқари, 6 қаватли бу бино операцион марказ, кутиш зали, мажлислар зали ва ресторанни ўз ичига олади.

InfinBANK мижозлар учун нафақат янги офисни, балки кўпроқ имкониятлар, юридик шахсларга янги хизмат турлари, депозит ва кредитлар учун қулай шартларни ҳам тақдим қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Янги офис Мустақиллик 17 Б манзилида жойлашган. Иш фаолияти эса 22 апрелдан бошланади.
Реклама