Get Mystery Box with random crypto!

Бу йил магистратурага қабул бир марта бўлади — Олий таълим, фа | Davlat xizmatchisi

Бу йил магистратурага қабул бир марта бўладиОлий таълим, фан ва инновациялар вазири

2023-2024 ўқув йили магистратураси учун қабул 1 марта, ёзда бўлади. Ўтган ўқув йилида тил сертификатлари ва янги тизим жорий қилингани сабаб магистратура учун қабул 2 марта ўтказилганди.

“Бу йил магистратурага қабул анъанавий тарзда бир марта бўлади. Параметрларни ҳам тез орада тасдиқлаймиз. Ҳаммаси олдинги ўша тартибда серификатлар билан бўлади. Биз фақат ўтган бир йил учун 2 марта магистратурага ҳужжат топширишга қабул комиссиясидан рухсат сўраб олганмиз. Ўша йили янги тизим жорий қилингани ва тил сертификатлари талаб қилингани ҳисобига шундай бўлганди”, – деган суҳбат давомида вазир Абдураҳмонов.

Маълумот учун, 2022/23 ўқув йилида магистратура учун 2 марта — қишки ва ёзги қабул ўтказилганди.

Telegram | Instagram | Facebook