Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 3 бараварга | Davlat xizmatchisi

Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 3 бараварга ошган

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда айтилди. Таъкидланишича, 2022 йилда юртимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга ошди (5,2 миллион, соҳа экспорти – 1,6 миллиард доллар).

Ички туризм дастурлари доирасида 11,5 миллион, шундан 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли, ёшлар ва кексалар саёҳатлари ташкил этилди.

Самарқандда янги туризм маркази барпо этилгани қўшимча 2 миллион сайёҳ жалб қилиш имконини берди.

Бу йили Ўзбекистонда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишини ўтказишга катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Самарқанд 2023 йилги Бутунжаҳон туризм пойтахти мақомини олгани ҳам бу борадаги ишларнинг юқори натижаларидан биридир.

Telegram | Instagram | Facebook