Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қоҳирага келди. | Davlat xizmatchisi

Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қоҳирага келди. Уни Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди.

Бугун Ш.Мирзиёев Қоҳирада буюк аллома бобомиз Аҳмад Фарғоний томонидан барпо этилган “Миқёси Нил” иншоотига ташриф буюради ва Миср цивилизацияси миллий музейи билан танишади. Ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказилади.

Ташрифнинг асосий тадбирлари, шу жумладан олий даражадаги музокаралар эртага, 21 февраль кунига мўлжалланган.

Telegram | Instagram | Facebook